20 Октябрь 2020
Туризм театрлари фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбек театр санъатининг халқаро нуфузини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси бўйлаб туризм театрлари фаолияти йўлга қўйилиши кутилмоқда.

 

– Театр томошалари қадимдан халқимиз орасида, бозорларда, одамлар кўп йиғиладиган жойларда намойиш қилинган, – дейди лойиҳа ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Театр арбоблари уюшмаси раиси ўринбосари Усмон Эратов. – Юртимизга ташриф буюрадиган туристлар халқимизнинг жонли театр томошаларини кўриш орқали халқ оғзаки ижоди, миллий қаҳрамонлар, урф-одатлар, этнографиямиз ҳақида кўпроқ маълумотларга эга бўлишади. Шу мақсадда туризм театрларини ташкил этилмоқда.

Лойиҳа 2021 йилнинг январ ойидан бошланиши режалаштирилган.

Охирги янгиланиш: 25.11.2020 | 19:17