19 Октябрь 2020
“ZO'R TV” орқали "BU KUN" ахборот дастуридаги танқидга муносабат

ZO'R TV орқали 2020 йилнинг 15 октябрь куни, соат 20:20 да эфирга узатилган "BU KUN" ахборот дастури орқали Қарши шаҳри, Чақар МФЙдаги тарихий аҳамиятга эга бўлган “Шарафбой” мадрасаси ва “Кулол масжид” обидаси эътиборсиз аҳволда таъмирталаб ҳолга келгани холисона танқид қилинган эди.

 

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги ушбу танқидга нисбатан қуйидагиларни билдиради:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
4 октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” 846-сонли қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати”нинг Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги архитектура ёдгорликлари қисмида “Шарафбой” мадрасаси ва “Кулол масжид”и 36, 50-рақамлар билан қайд этилган. Ушбу табаррук масканлар Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Чақар МФЙдаги Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари рўйхатида мавжуд. Моддий маданий мероснинг ушбу кўчмас мулк объектлари Маданий мерос департаментининг Илмий-эксперт кенгаши томонидан ўрганиб чиқилган: таъмирталаб аҳволда эканлиги аниқланган.

Мазкур масала бўйича таъмирлаш-тиклаш ва реставрация қилиш лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, 2021 йил “Таъмирлаш-тиклаш ва реставрация қилиш дастур режаси”га киритилиши режалаштирилган.

Охирги янгиланиш: 25.11.2020 | 19:17