16 Октябрь 2020
Қарши шаҳрида "Мақом ва мумтоз наволар" концерт дастури бўлди

2020 йил 14 октябрь куни Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги "Одина" мажмуасида "Мақом ва мумтоз наволар" номли концерт дастури бўлиб ўтди. Концерт дастурини вилоят ҳокими Зойир Мирзаев кириш сўзи билан очиб берди.

 

Дастур давомида Ўзбекистонда халқ ҳофизи Бекназар Дўстмуродов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулбаҳор Эрқулова, Ойгул Халилова, хонандалар Бекмурод Жўраев, “Ниҳол” мукофоти совриндори Ойбек Мирзаев, I-халқаро мақом кўрик танлови совриндори Малика Пармонова, вилоят намунали мақом ансамбли жамоаси, Қарши шаҳар “Тарона” ашула ва рақс ансамбли хонандалари, Қарши ихтисослаштирилган маданият ҳамда санъат мактаби, Қарши шахридаги 1-сон, Шахрисабз шаҳридаги 2-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари, Ўзбекистон давлат филармонияси Қашқадарё вилоят бўлими “Насаф гўзаллари” рақс ансамбли иштирокида концерт дастури, Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов ижросида "Улуғбек хазинаси", Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри актёрлари томонидан “Оқ сарой” спектаклидан парча намойиш этилди.

Устоз санъаткорлар севиб ижро этган ва бой маданий меросимизга айланган дилбар тароналар тадбирда ташриф буюрган барча томошабинларга кўтаринки руҳ бағишлади.

 

Охирги янгиланиш: 25.11.2020 | 19:17