15 Октябрь 2020
“Маданият ва санъат муассасалари фаолиятини ташкил этишга инновацион ёндашув” онлайн конференцияси
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида 2020 йил 15 октябрь куни “Маданият ва санъат муассасалари фаолиятини ташкил этишга инновацион ёндашув”мавзусида республика илмий-амалий онлайн конференцияси ўтказилди.
 

Конференцияда Республикамиздаги олий таълим муассасаларининг етакчи олимлари, профессор-ўқитувчилари ва ёш тадқиқотчилари, маданият ва санъат муассасаларининг раҳбарлари, республикамизнинг вилоят, шаҳар, туман кутубхоналарининг раҳбарлари иштирок этди.

Илмий-амалий онлайн конференцияда маданият ва санъат муассасалари учун малакали кадрлар тайёрлашдамасофавий таълим тизимини ривожлантириш масалалари, маданият ва санъат муассасалари ҳамда кутубхоналар фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришда рақамли технологияларининг ўрни, маданий хизматларнинг сифат даражасини оширишга инновацион ёндашув бўйича маърузалар тингланди.
Охирги янгиланиш: 04.12.2020 | 09:42