09 Сентябрь 2020
«Абдулла Қаҳҳор –ХХ аср ўзбек адабиётининг забардаст адиби» мавзусида тадбир ташкил этилди

Ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор таваллуд топган кун (17 сентябрь) муносабати билан жорий йилнинг 8 сентябрь куни Адиблар хиёбонида Маданият вазирлиги тизимидаги Абдулла Қаҳҳор уй-музейи, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги Тошкент ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида «Абдулла Қаҳҳор –ХХ аср ўзбек адабиётининг забардаст адиби» мавзусидаги кўчма кўргазмали анжуман бўлиб ўтди. Мазкур анжуман Абдулла Қаҳҳорнинг ибратли ҳаёти ва самарали ижодига бағишланди.

Ушбу анжуманда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минхожиддин Мирзо, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Иброҳим Ғофуров, Абдулла Қаҳҳор уй-музейи директори Санобар Матлубова, ҲҲМҚ ва ҲҲК Қўмондонлиги хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишлаш бўйича етакчи мутаххассиси Дилбар Хусановалар сўзга чиқиб, Абдулла Қаҳҳор ижоди, ҳаёт йўллари, шогирдлари тўғрисида маъруза қилдилар.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистон давлат драма театри актрисалари Дилбар Исмоилова ва Доно Бобохоновалар ижросида Абдулла Қаҳҳорнинг “Аяжонларим” пеъсасидан парча ижро этилди.

Шунингдек, тадбирда ҲҲМҚ ва ҲҲК Қўмондонлиги курсантлари, Абдулла Қаҳҳор уй-музейи ходимлари, Ёзувчилар уюшмаси вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

 

Охирги янгиланиш: 25.10.2019 | 21:01