Шермонов Элдор Уролович Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Ёшлар билан ишлаш проректори лавозимига тайинланди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Жамол Носиров Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида бўлиб ўтган йиғилишда Ёшлар билан ишлаш проректори лавозимига педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори Шермонов Элдор Уроловични таништирди.
Э. Шермонов 2009 йилдан Жиззах ҳуқуқшунослик коллежи директори, А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг ўқув жараёнини ташкил этиш бўлими бошлиғи, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ўқув-методик бўлими бошлиғи, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи лавозимларида меҳнат фаолиятини юритиб келган.
2019 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бош мутахассиси лавозимларида фаолият юритиб келган.
Э.Шермонов эндиликда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Ёшлар билан ишлаш проректори лавозимида фаолият олиб боради.