06 Июль 2020
Жануб гавхарида янгилик. Ноёб ҳайвонлар сони кўпаймокда.

Бугунги кунда Термиз ҳайвонот боғи аҳолининг севимли масканига айланган. Ҳайвонот боғида 130 турдаги 800га яқин, дунёнинг турли мамлакатларига оид ноёб ва қизил китобга киритилган ҳайвонлар, қушлар ва балиқлар сақланади.

Ҳайвонот боғида жониворларни тутқунликда кўпайиши учун табиий мухитга яқинлаштирилган шароитлар яратилган.

Ҳайвонот боғида турли экзотик ва қизил китобга киритилган ҳайвонлардан насл олишга эришилмоқда. Жумладан Амур йулбарси, Осиё шерлари, Бухоро буғуси, Макака маймкамерун эчкилари, эублефар (геккон), бўғма илон шунингдек, йиртқчич қушлардан насл олинган.

Ҳайвонот боғида жониворларни соғлом ривожланишлари учун яқин қон чатишувларини олдини олиш ва уларнинг қонини янгилаш тадбирлари доирасида кўпайган ва ортиқча жониворларни республикамиздаги ҳайвонот боғлари билан айирбошлаш чоралари кўриб келинмоқда.

Қизил китобга киритилган ҳайвонларимиздан бир неча тури 2020 йилнинг ўтган олти ойида тутқун шароитда кўпайиши ҳайвонот боғи жамоасининг самарали мехнати натижасидир.

Шунингдек Термиз ҳайвонот боғида ноёб ҳайвонлар сони ва турини кўпайтириш, уларни асраб авайлаш юзасидан Сурхондарё вилояти Экология ва атроф мухитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва ҳомийлар ёрдамида бир бош узун думли қирғий бургут, уч бош бурама шохли эчки, бир бош Бухоро буғуси, тўрт бош Бухоро тоғ қўйи, бир бош чия бўри, бир бош қўнғир айиқ каби ҳайвонлар олиб келинди.

Албатта бу ютуқларга эришишда ҳайвонот боғи жамоасининг тинимсиз меҳнати, ҳайвонларни кунлик ратцион асосида озиқлантириш, ветеринария хизматлари ўз вақтида кўрсатилишида деб биламан дейди – Термиз ҳайвонот боғи директори Шухрат Улашев.

Охирги янгиланиш: 23.01.2021 | 15:02