22 Апрель 2020
Хайрия тадбирларида фаол бўлайлик

Давлатимиз раҳбарияти томонидан юртимизда коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган муҳим амалий чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Маданият вазирлиги ва унинг тасарруфидаги тизим ташкилотлари томонидан“PHARM PLAST HOLDING” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда 2 млрд. сўм миқдордаги дори-дармон маҳсулотларини халқимизга етказиб бериш учун “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ёрдам сифатида тақдим этилди.
Маданият вазирлиги ва тасарруфидаги ҳудудий бошқармалар, республика ташкилотларида меҳнат қилаётган ходимлар томонидан  жами 6 миллиардга яқин маблаблағлар Ўзбекистон меҳр-шавқат ва саломатлик фондига йўналтирилди.

Охирги янгиланиш: 25.11.2020 | 19:17