Иқтидорингизга ишонасизми, у ҳолда болалар мусиқа ва санъат мактабларида таҳсил олинг ва уни рўёбга чиқаринг

16 Jun, 2022 - 18:23
1685
Иқтидорингизга ишонасизми, у ҳолда болалар мусиқа ва санъат мактабларида таҳсил олинг ва уни рўёбга чиқаринг

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари

I.    Иқтидорингизга ишонасизми, у ҳолда
болалар
муси қа ва санъат мактабларида таҳсил олинг ва уни рўёбга чиқаринг:

 

1.1. Талим йўналишлари:

Т/р

Талим йўналишлари

Қабул ёши

Ўқиш муддати

Мусиқа йўналиши

1.

Фортепиано

6 — 9

7 лет

2.

Торли чолғулар

6 — 9

7 лет

3.

Эстрада чолғу ижрочилиги:

фортепиано, торли чолғулар;

дамли ва зарбли чолғулар

6 — 9;

6 — 11

7 йил;

5 йил

4.

Халқ чолғулари

6 — 11

5 йил

5.

Дамли ва зарбли чолғулар

6 — 11

5 йил

6.

Анъанавий чолғу ижрочилиги

6 — 11

5 йил

7.

Анъанавий хонандалик

6 — 11

5 йил

8.

Академик хонандалик

6 — 11

5 йил

9.

Эстрада хонандалиги

6 — 11

5 йил

Санъат йўналиши

10.

Хореография

6 — 11

5 йил

11.

Тасвирий санъат

6 — 11

5 йил

12.

Амалий санъат

6 — 11

5 йил

13.

Театр санъати

6 — 11

5 йил

 

1.2. Талаб этиладиган ҳужжатлар ва ҳужжат топшириш тартиби:

Болалар мусиқа ва санъат мактабига ўқишга кириш учун ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда ота-оналар деб аталади) ҳар йили 1 август — 25 август мобайнида қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) таълим йўналиши (йўналишлари) кўрсатилган ариза;

б) ўқувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;

в) ўқувчига белгиланган шаклда берилган тиббий маълумотнома;

г) 3 х 4 ўлчамли 2 та фотосурат.

Қабул синовлари ҳар йили 31 августгача ўқувчининг ижодий қобилиятини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

Қабул синовлари қабул комиссияси ҳузурида ўтказилади. Қабул синовлари бир марта топширилади, қайта топширишга йўл қўйилмайди.

1.2. Имтиёзлар:

Болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқувчилар умумий сонининг 25 фоизи доирасида болаларнинг қуйидаги тоифалари тўловдан озод этилади:

–  ногиронлиги бўлган шахслар учун болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиш бепул.

–  мусиқа ва санъат йўналишлари бўйича халқаро (1-3-ўринлар) ва республика (1-ўрин) танловларида ғолиб бўлган болалар — бир календарь йил мобайнида (ғолиб деб эълон қилингандан кейинги ойдан бошлаб 12 ой мобайнида);

–  кам таъминланган оилалардан бўлган болалар.

оиланинг бир аъзосига бир ойда тўғри келадиган жами даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оилаларнинг болалари тўловдан озод этиладиган болаларнинг рўйхатига биринчи навбатда киритилади.

–  тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳам болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиш учун белгиланган тўловлардан озод этилади.

–  агарда бир оиланинг икки ва ундан ортиқ фарзанди болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиса, улардан ҳар бирининг ўқиши учун белгиланган тўловнинг 70 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилади.

Изоҳ: Юқорида кўрсатиб ўтилган таълим йўналишларининг, ҳудуддаги аҳоли қизиқиши, ўша ҳудудда жойлашган болалар мусиқа ва санъат мактабининг имконияти ҳамда устоз ва педагогларнинг мавжудлигидан келиб чиқиб, таълим йўналишлари 6-13 тагача тури ташкил қилинади.

Ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса, ногиронлиги бўлган ёшларнинг мусиқа ва санъат мактабларида, кутубхоналарда, ижодий устахоналар ва халқ усталари мактабларида «устоз-шогирд» тамойили асосида ўқиши, ташкиллаштирилаётган маданий тадбирларда иштирок этишига кўмаклашиш бўйича хизмат кўрсатиш.

Murojaatingizni qoldiring!

 

Ministry of Culture of the Republic of Uzbekistan

Official website



Contact Us

Describe found typo