Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Опера ва балет санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорига ШАРҲ

05 Jan, 2022 - 18:02
1286
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Опера ва балет санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорига  ШАРҲ

Axborot va matbuot xizmati

Мамлакатимизда опера ва балет санъатини янада ривожлантириш, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри фаолиятини такомиллаштириш, миллий опера ва балет санъатини кенг тарғиб этиш, унинг жаҳон санъат оламида тутган ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги "Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ватаъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6000-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Опера ва балет санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 27 декабрдаги ПҚ-64-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорда янги Ўзбекистонни барпо этишда опера ва балет санъатининг нуфузини ошириш, миллий опера ва балет санъатини жаҳон миқиёсида тарғиб қилиш, оммалаштириш, унинг ноёб дурдоналарини сақлаш ва тарғиб этиш устоз – шогирд анъаналари ва ижодий мактабларни ҳар томонлама ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш, ушбу йўналишдаги театр ташкилотларини қўллаб – қувватлаш ва уларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, опера ва балет санъати вакилларини ҳар томонлама қўллаб – қувватлаш ҳамда унинг равнақига муносиб хисса қўшган таниқли намоёндаларнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятини тарғиб қилиш каби мухим йўналишлар белгилаб берилди.

Қарорда, опера ва балет санъатининг истеъдодли ва юқори малакали ижодкорларининг маҳорат мактаблари ташкил этилиши  ва уларга хар томонлама шароитлар яратиб берилиши ва рағбатлантирилиши, Катта театр қошида Вокал академияси ҳамда Опера ва балет асарларини яратиш ижодий устахонаси фаолиятини йўлга қўйилиши баробарида, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Мусиқали театр – студия фаолияти такомиллаштирилиши ва Катта театр ҳузурида 70 та штат бирлигидан иборат бўлган Фахрийлар оркестри ташкил этилиши белгиланди.

Театр билан маданият ва санъат соҳасидаги таълим ташкилотларининг узвий ҳамкорлиги йўлга қўйилиб, театрнинг буюртмасига асосан вокал хонандалари, оркестр ва хор артистлари, балет соҳаси мутахассисларини тайёрлаш учун таълим ташкилотларига ҳар йили махсус квота ажратилади. Ўқувчи ва талабалар учун амалиёт дарсларини Театрда ўтказиш тизими жорий этилади.

В.Успенский ва Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаблари концерт – педагогик дастури шакллантирилишида Театрнинг репертуари инобатга олинади. Ўзбекистон давлат консерваторияси ва Ўзбекистон давлат хореография академияси тегишли мутахассисликлар бўйича битирувчиларнинг малакавий (диплом) ишлари Театрда амалга оширилади. 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат хореография академиясида “Балет режиссёрлиги” бакалавриат таълим йўналиши очилади. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузурида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб маданият ва санъат, шу жумладан опера ва балет санъати учун техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни, хусусан грим устаси, реквизитор, саҳна монтажи ва ёритиш ускуналари ходимлари тайёрлаш мақсадида техникум ташкил этилади.

Маданият ва санъат соҳаси, шу жумладан опера ва балет санъати бўйича йирик ижодий ишларни амалга оширган соҳа вакиллари учун Маданият соҳаси академиги махсус унвони жорий этилади.

Театрга ҳар йили камида тўртта миллий ҳамда жаҳон классик опера ва балет асарларини саҳналаштириши учун давлат буюртмаси берилишини йўлга қўйиш, давлат бюджети ҳисобидан тарихий ва замонавий мавзулардаги тегишли янги миллий опера ва балет асарларини яратиш бўйича танлов эълон қилиниши ва буюртма асосида яратилган саҳна асарларининг реклама – тарғибот ишлари уч ой олдин бошланишини инобатга олиб, ушбу мақсадлар учун ҳар бир давлат буюртмаси сумманинг 10 фоизи миқдорида маблағ ажратилиши белгиланди. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси янги спектаклларни мунтазам равишда тасвирга олади ва уларнинг Олтин фонди яратилади.

Фармонда опера ва балет санъати бўйича иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларни юзага чиқариш ва рағбатлантириш тизимини жорий қилиш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда: “Ёш опера ижрочилари”, “Ёш балет ижрочилари”, “Дирижёр, режиссёр ва балетмейстерлар” республика кўрик танлови ўтказилади ва республика кўрик танловларининг Гран – при ва 1 – ўрин ғолиблари тегишли таълим мутахассислиги бўйича давлат олий таълим муассасасининг бакалавриати қабул квотасига қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади. 2022 йилдан бошлаб, Давлат бюджети ҳисобидан ҳар икки йилда: Ҳалима Носирова номидаги халқаро вокал кўрик – танлови; “Тошкент баҳори” халқаро опера ва балет фестивали ўтказилиши белгилаб берилди.

Театр фаолиятида замонавий маркетинг тизимини жорий этиш, юқори бадиий савиядаги спектаклларни саҳналаштириш ва ходимларни моддий қўллаб – қувватлаш мақсадида: Театр тузилмасида бош менежер лавозими жорий этилади. Хорижий мамлакатлардан етук ва малакали бош дирижёр Театрга камида икки йил фаолият олиб бориш шарти билан жалб этилади.Театрга Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига қўшимча 40 та ижодий ходим штат бирлиги ажратилади.

2022 йил 1 июлдан бошлаб Театр ходимларига Давлат бюджети ҳисобидан базавий лавозим миқдори ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг лавозим окладлари 1,5 коэффицентга оширилган ҳолда белгиланади.

Фармонда театр жамоасининг ҳар йили камида тўрт марта республика ҳудудларига гастроль сафарларига чиқиши белгиланган бўлиб унда республикамизнинг олис ҳудудларидаги фуқароларнинг маданий хордиқ чиқаришлари назарда тутилади.

27 март – Халқаро театр куни муносабати билан ҳар йили 21 – 27 март, 1 – июнь, ва 1 ноябрь кунлари “очиқ эшиклар” куни деб белгиланди.

Миллий опера ва балет санъатини жаҳон миқиёсида тарғиб этиш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда маданий алоқаларни янада кенгайтириш мақсадида, театр жамоасининг хорижий давлатларга ҳар йили камида икки марта гастроль сафарлари ташкил этилиши белгиланди.Театр ижодкорлари ва мутахассисларини хорижда ўқитиш, малака ошириш ва стажировкага юбориш йўлга қўйилади. Театр томонидан хорижий мамлакатлардан малакали мутахассислар иштирокида ҳар йили камида икки марта мастер класс ўтказилади.

Театр ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларнинг соғлиғини тиклашга кўмаклашиш мақсадида: Театр ходимлари сифатли ва бепул тиббий хизмат кўрсатиш учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси поликлиникасига бириктирилди ва тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланиши белгилаб берилди. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг ҳар йили Федерация маблағлари ҳисобидан Театрнинг камида 50 нафар ходимини санаторийларда соғломлаштириш ва оромгоҳларда бепул дам олишларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг Васийлик кенгаши ташкил этилади. Ушбу кенгаш театрнинг ижодий фаолиятини ривожлантиришга қаратилган дастурлар ва истиқболли ташаббусларни қўллаб – қувватлаш, опера ва балет санъатини ривождантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади. Театр фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш  бўйича дастурларни молиялаштириш ва амалга ошириш, ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича амалий фаолият олиб боради.

O'zbekiston Respublikasi Madaniyat Vazirligi MM

Rasmiy sahifa



Biz bilan aloqa

Topilgan xatoni izohlash