“Бахшичилик санъати” UNESCO’нинг Инсоният номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилди

16 Dec, 2021 - 15:24
1154
“Бахшичилик санъати” UNESCO’нинг Инсоният номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилди

Ахборот ва матбуот хизмати

Ушбу элемент бўйича номинацион пакет Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистоннинг UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссияси томонидан тайёрланиб, 2020 йилда тақдим этилганди.

Икки йил давомида UNESCO томонидан ўрганиб чиқилди ва бугун Парижда бўлган йиғилишида бахшичилик санъатини номоддий маданий мерос дея тан олиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Сессия доирасида Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистоннинг UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссияси раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси “Бахшичилик санъати” номинациясининг тақдимотини ўтказди.

НМММҲҚ ушбу элементни Инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритишни аккламация (кенг консенсус) йўли билан ҳеч қандай дебатлар ва овозга қўйишларсиз маъқуллади.

O'zbekiston Respublikasi Madaniyat Vazirligi MM

Rasmiy sahifa



Biz bilan aloqa

Topilgan xatoni izohlash