Ташкилий назорат ва таҳлил бошқармаси


   Бошқарма бошлиғи: Бобожонов Санжар Бахтиёрович

   Туғилган йили: 16.09.1986 й.

   Телефон: 0 (371) 256-84-96

   Факс: 0 (371) 256-84-96

   Электрон почта: atb@madaniyat.uz

Фаолиятининг асосий йўналиши:
Республика раҳбарияти томонидан вазирликка юклатилган вазифаларининг бажарилишини тизимли ва комплекс равишда ўрганилишини ташкил этади.

Вазирликда жамланадиган маълумотларни умумлаштиради ва таҳлил қилади, ҳудудий бўлинмалар ҳамда тизим ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Вазирлик, унинг тизим ташкилотлари ҳамда ҳудудий бўлинмалари фаолияти якунлари бўйича умумлаштирилган таҳлилий маълумот тайёрлайди.

Юқори ташкилотлар учун ҳисобот маълумотларини тайёрлайди.

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, вазирлик Ҳайъати йиғилиши қарорлари ижроси мониторингини олиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, вазирлик Ҳайъати йиғилиши қарорлари ижросини, (шу жумладан жойларга чиқиб) ўрганади, ўрганиш натижалари бўйича тегишли таҳлилий маълумот тайёрлаб, вазирлик раҳбариятига тақдим этади.

Вазирликнинг Ҳайъат ва аппарат йиғилишларини тайёрлайди, кун тартибини шакллантириб, муҳокама учун маълумотларни ишлаб чиқилишида иштирок этади, йиғилиш баёнини тузиб, ижроси мониторингини олиб боради.

Қисқача маълумот:

 

        Бошқарма бошлиғи: Ниязбеков Жамшидбек Мухсин ўғли

        Туғилган йили: 24.10.1984 й.

        Телефон: 0 (371) 256-44-69

       Факс: 0 (371) 256-45-32

       Электрон почта: yoshlar@umail.uz

Фаолиятининг асосий йўналиши:
Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, миллий санъатимизнинг ривожланишида улар учун ижодий жараёнларни ташкил этади, фаолият кўрсатишлари ҳамда истеъдодларини намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилишида кўмаклашади;

Иқтидорли ёшларни излаб топиш, кашф этиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижодкор ёшларни моддий рағбатлантириш, ижодий-интеллектуал салоҳиятини ошириш ва ўзларини намоён этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилишида кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси вакилларининг маданият ва санъат соҳаси бўйича хориж мамлакатларида таълим олаётган, Республикада самарали ижодий фаолият кўрсатаётган ижодкор ёшларнинг базасини яратади ва янгилаб боради;

маданият ва санъат соҳасидаги иқтидорли ёшларни хорижий мамлакатларда таълим олишлари ёки малака оширишлари, танлов, фестиваль, анжуман ва бошқа маданий тадбирларда иштирок этиши учун тавсия беради ҳамда кўмаклашади;

ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро ташкилотлар билан хамкорликни йўлга қўяди;

маданият ва санъат соҳасидаги таълим муассасалари ҳамда вазирлик тасарруфидаги ташкилотлардан ижодкор ёшлар билан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисоботларни олади ва умумлаштиради;

Қисқача маълумот:

 

   Бошқарма бошлиғи: Джамалдинов Алишер Худойбердиевич

   Туғилган йили: 24.12.1975 й.

   Телефон: 0 (371) 256-44-32

   Факс: 0 (371) 256-36-55

   Электрон почта: ijb@madaniyat.uz

Фаолиятининг асосий йўналиши:
Республикада мусиқа, хореография, оркестр, академик, анъанавий ижрочилик ва эстрада санъатларини ривожлантириш ва оммавий-маданий тадбирларни ташкил этиш бўйича вазирликка юклатилган вазифаларни амалга оширади. Ижодий бирлашмаларни ривожлантиришга, халқимиз тарихининг энг ёрқин саҳифаларини, унинг ҳозирги ҳаётини, мустақил ривожланиш тажрибасини акс эттирувчи асарлар яратишда ҳар томонлама ёрдам беради.

Вазирлик тизимидаги “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, Ўзбекистон миллий симфоник, камер ва халқ чолғулари оркестрлари жамоалари бирлашмаси, Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси, “Ёш истеъдодлар” камер оркестри, “Сўғдиёна” халқ чолғулари камер оркестри, “Ёшлар маданият ва санъат” маркази давлат ташкилоти ҳамда ҳудудлардаги академик ва халқ жамоалари дирекциялари ишларини мувофиқлаштиради, уларнинг Низомлари ва иш режаларига асосан фаолият юритишларини назорат қилади, ташкилий, кадрлар, молиявий-иқтисодий масалаларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатади. Улар томонидан тайёрланиб, юқори ташкилотларга ҳамда вазирликка тақдим этиладиган ҳисоботлар, ахборотлар ва маълумотларни тўғрилигини ўрганади.

Ижодий бирлашмаларни ривожлантириш ва оммавий-маданий тадбирларни ташкил этиш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида Давлат ва Ҳукумат номидан ўтказиладиган маънавий-маърифий, маданий-оммавий тадбирлар (“Мустақиллик”, “Наврўз”, “Конституция куни” каби умумхалқ байрамлари, қабул маросимлари, фестиваллар, кўрик-танловлар ва бошқалар)ни тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий ва амалий ишларни амалга оширади.

Маънавий-маърифий, маданий-оммавий тадбирлар, байрамлар, қабул маросимлари, фестиваллар, кўрик-танловларда профессонал ижрочилар, ансамбль ва оркестрлар, рақс жамоалари иштирокини ташкил этади, ижрочилик санъатининг барча шакллари ва замонавий санъат жанрларининг ривожланишига кўмаклашади.

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, Ўзбекистон миллий симфоник, камер ва халқ чолғулари оркестрлари жамоалари бирлашмаси, Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси, “Ёш истеъдодлар” камер оркестри, “Сўғдиёна” халқ чолғулари камер оркестри, “Ёшлар маданият ва санъат” маркази давлат ташкилоти ҳамда ҳудудлардаги академик ва халқ жамоалари дирекциялари фаолиятларига оид таҳлилий ва статистик маълумотларни шакллантиради, улар асосида тегишли таклифлар ишлаб чиқиб, вазирлик раҳбариятига киритиб боради.

Тегишли тизим ташкилотларини малакали мутахассислар билан таъминлаш, кадрлар касб маҳоратларини ошириш, ижодий ходимларни рағбатлантириш, давлат мукофотларига тавсия этиш каби ишларни ташкил этади. Уларнинг ижодий фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг Низомлари ва иш режаларига асосан фаолият юритишларини бошқарма назорат қилади.

Ижодий жамоаларнинг фаолиятини шакллантириш, уларнинг ижобий саъйи-ҳаракатлари ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, миллий ва умуминсоний қадриятларни уйғунликда ривожлантириш ва фаолият кўрсатишини таъминлашда кўмаклашади.

Ижодий жамоалар репертуаридаги асарлар мамлакатимиз халқларининг қадимий санъат хазинаси ва маънавий мулки эканлиги бўйича маълумотларни оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилади.

Ижодий жамоалар ҳисобот концерт-томоша дастурлари намойишини тизимли равишда йўлга қўйилишини назорат қилади.

Ижодий жамоаларни уч йилда бир марта ижодий синовдан ўтказиб бориш ишларини амалга оширади.

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, Ўзбекистон миллий симфоник, камер ва халқ чолғулари оркестрлари жамоалари бирлашмаси, Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси, “Ёш истеъдодлар” камер оркестри, “Сўғдиёна” халқ чолғулари камер оркестри, “Ёшлар маданият ва санъат” маркази давлат ташкилоти ҳамда ҳудудлардаги академик ва халқ жамоалари дирекциялари фаолиятларига оид таҳлилий ва статистик маълумотларни шакллантиради, улар асосида тегишли таклифлар ишлаб чиқиб, вазирлик раҳбариятига киритиб боради.

Ижодий жамоалар ва яккахон ижрочиларининг гастроль-концерт фаолиятини, шу жумладан, чет эллардаги гастроль-концерт фаолиятини ташкил қилади.

Ижодий жамоалар, маданият ва санъат мутахассислари ва арбобларини уларнинг идоравий мансублигидан қатъий назар, ҳалқаро танловлар, фестиваллар ва бошқа тадбирларда қатнашиш учун тайёрлашни, жўнатишни ва қабул қилинишини таъминлайди.

Қисқача маълумот

 

   Бошқарма бошлиғи: Аҳметжанова Муқаддас Ваҳабовна

   Туғилган йили: 19.05.1969 й.

   Телефон: 0 (371) 256-84-91

   Факс: 0 (371) 256-85-44

   Электрон почта: teatrlar@umail.uz

Фаолиятининг асосий йўналиши:
Республикада театр, эстрада ва цирк санъатларини ривожлантириш бўйича вазирликка юклатилган вазифаларни амалга оширади. Ижодий жамоаларга халқимиз тарихининг энг ёрқин саҳифаларини, унинг ҳозирги ҳаётини, мустақил ривожланиш тажрибасини акс эттирувчи асарлар яратишда ҳар томонлама ёрдам беради.

Вазирлик тизимидаги Республика давлат театрлари, “Ўзбекдавлатцирки”, “Истиқлол” ва “Туркистон” санъат саройлари, И.Каримов номидаги Фарғона вилояти театр ва концерт саройи, “Театр” журнали таҳририяти “Дийдор” ва “Томоша” театр-студиялари ишларини мувофиқлаштиради, уларнинг Низомлари ва иш режаларига асосан фаолият юритишларини назорат қилади, ташкилий ва кадрлар, молиявий-иқтисодий масалаларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатади. Улар томонидан тайёрланиб, юқори ташкилотларга ҳамда вазирликка тақдим этиладиган ҳисоботлар, ахборотлар ва маълумотларни тўғрилигини ўрганади.

“Наврўз”, “Мустақиллик” умумхалқ байрамларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда амалий ва методик ёрдам беради, театрлар ва концерт-томоша муассасаларининг концерт фаолиятини ривожлантиради, замонавий санъат жанрларининг ривожланишига шарт-шароитлар яратади республика миқёсида бўлиб ўтадиган танловлар ҳамда фестивалларни ташкиллаштиради.

Республика раҳбарияти томонидан имзоланган халқаро битимларга асосан театр ва томоша муассасаларининг халқаро алоқаларни ривожлантиради.

Театрлар ва концерт-томоша соҳасини малакали ходимлар билан таъминланишини, уларнинг касб маҳоратларини оширишни, ижодий ходимларни рағбатлантирилишини, давлат мукофотларига тавсия этилишини ташкил этади.

Театрлар ва концерт-томоша муассасалари бошқарувини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Театрлар ва концерт-томоша муассасалари фаолиятига оид таҳлилий ва статистик маълумотларни шакллантиради, улар асосида тегишли таклифлар ишлаб чиқиб, вазирлик раҳбариятига киритиб боради.

Вазирлик тизимига кирувчи ташкилотларнинг ижодий жамоаларининг гастроль-концерт фаолиятини, шу жумладан чет эллардаги гастроль-концерт фаолиятини ташкил қилади.

Ижодий жамоалар, маданият ва санъат мутахассислари ва арбобларини уларнинг идоравий мансублигидан қатъий назар, ҳалқаро танловлар, фестиваллар ва бошқа тадбирларда қатнашиш учун тайёрлашни, жўнатишни ва қабул қилинишини таъминлайди.

Qisqacha ma'lumot:

      Бошқарма бошлиғи: Шомуродов Жумақул Хужамуродович

     Туғилган йили: 20.06.1964 й.

     Телефон: 0 (371) 256-44-37

     Факс:  0 (371) 256-36-98

     Электрон почта:

Фаолиятининг асосий йўналиши: 
Маданият ва санъат соҳасида кадрлар тайёрлаш, шунингдек, таълим, илмий-услубий ва илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш жараёнларини такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш, шу жумладан, вазирлик номидан бошқа вазирлик ва идоралар тузилмалари билан ҳамкорликда таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириштиради, уларнинг Низомлари ва иш режаларига асосан фаолият юритишларини назорат қилади, ташкилий ва кадрлар масалаларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатади. Улар томонидан тайёрланиб, юқори ташкилотларга ҳамда вазирликка тақдим этиладиган ҳисоботлар, ахборотлар ва маълумотларни тўғрилигини ўрганади.

Вазирлик тизимидаги маданият, санъат таълим муассасалари ва мазкур соҳага мутахассислар тайёрловчи барча таълим муассаслари фаолияти ҳамда  маданият, санъат фанини ривожлантириш ва такомиллаштириш билан  боғлиқ бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлашга қаратилган вазифаларни амалга оширади.

Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш, маданият, санъат таълим муассасаларини юқори малакали кадрлар билан таъминлайди.

Тасарруфдаги маданият, санъат таълим муассасаларининг кадрларга бўлган эҳтиёжини ўрганиш ҳамда уларнинг мониторингини олиб боради.

Маданият ва санъат соҳасида фундаментал илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштиради.

Тасарруфдаги таълим муассасалари ўқув жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган махсус дарслик, ўқув услубий адабиётлар, қўлланмалар яратиш юзасидан давлат буюртмасини амалга оширади. Керакли адабиётларни давлат тилига таржима қилиш ишларини мувофиқлаштиради. Мамлакатимиз  маданияти, санъатининг ҳозирги ютуқлари, ўтмиш мероси ва тарихий хусусиятларини инобатга олган ҳолда мутахассислик туркум фанлари дастурларига, ўқув режаларига ўз вақтида тузатиш ва ўзгартиришлар киритади.

Талаба-ўқувчиларни Миллий ғоя руҳида тарбиялаш мақсадида уларнинг дунёқараши, жамиятда рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий воқеликка муносабарини шакллантиришга йўналтирилган маънавий-маърифий, ўқув-тарбиявий ишларни мунтазам такомиллаштириб боради.

Таълим муассасалари моддий-техника базасини ўрганиш, тегишли кўргазмали ўқув қуроллари билан бойитиш бўйича тегишли таклифлар тайёрлайди.

Иқтидорли ёшларнинг халқаро ва республика танловларида илмий-услубий жиҳатдан таъминлаш ишларини ташкил этиш ва амалга оширишда ёрдам беради.

Иқтидорли ёшларни аниқлаш мақсадида кўрик-танловлар ва фестиваллар, долзарб масалалар бўйича илмий-назарий анжуманлар ҳамда бошқа тадбирларни ташкил этади ва ўтказади.

Республикадаги мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда аспирантура ва докторантура босқичларидаги таълим жараёнини йўлга қўйиш ва такомиллаштириб бориш, олий ҳамда ўрта махсус таълим муассасалари илмий салоҳиятини доимий юксалиб бориш учун зарур тадбирлар ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда кадрларга бўлган талаб ва эҳтиёжни ўрганишдан келиб чиқиб, ҳар йили таълим муассасаларига қабул режаси миқдорини белгилайди. Қабул режасининг сони тўғрисидаги таклифлар ва ҳужжатларни вазирлик раҳбарияти билан келишган ҳолда  тегишли ташкилотларига тақдим этади.

Белгиланган тартибда умумхалқ байрамлари, танловлар, юбилейлар, маданий ва оммавий тадбирларда иштирок этади.

Qisqacha ma'lumot:

 

       Бошқарма бошлиғи: Очилов Йигитали Хайитмурадович

       Туғилган йили: 10.04.1979 й.

       Tелефон: 0 (371) 256-44-36

       Факс: 0 (371) 239-45-25

       Электрон почта:

Фаолиятининг асосий йўналишлари:

Вазирликнинг фаолиятини техник жиҳатдан таъминлайди. Бинолар, ташкилий техника, автотранспорт воситаларини узлуксиз ва бир маромда ишлаш чораларини кўради.

Маданият соҳасидаги кўрик-танловлар, фестивалларда иштирок этувчиларни транспорт чипталари, ғолиб ва иштирокчиларни рағбарлантириш учун дипломлар, фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалар билан таъминлайди.

Вазирлик аппарати ҳисобида турадиган автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини, йиллик техник кўрикдан ўтишини, ёқилғи-мойлаш маҳсулотларидан фойдаланишни назорат қилади.

Вазирликда хорижлик меҳмонлар ҳамда делегацияларнинг қабулини техник жиҳатдан таъминлайди.

Моддий-товар бойликларини ҳисобга олиш, қайта ҳисобдан ўтказиш ва ҳисобдан чиқариш ишларини амалга оширади.

Вазирликка келиб тушувчи ҳамда вазирликдан чиқувчи барча ҳужжатларни, вазирликнинг ички буйруқларини рўйхатга олади, уларни ижрочиларга етказилишини таъминлайд.

Қисқача маълумот:

 

       Бош юрисконсульт: Раджабова Мавжуда Сайфудиновна

       Туғилган йили: 09.03.1957 й.

       Teлефон: 0 (371) 256-42-92

       Факс: 0 (371) 256-42-92

       Электрон почта: yurist_madaniyat1@umail.uz

Фаолиятининг асосий йўналиши:
Вазирликнинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш;

Вазирлик томонидан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш;

Вазирликнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг тузилмалари ишини мувофиқлаштириш;

Вазирлик ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш;

Шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, давлат органи ва ташкилотининг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш;

Вазирлик раҳбариятига тақдим қилинадиган буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш ҳамда улар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяиш.

Бунда лойиҳаларга вазир ўринбосарлари ва вазирликнинг бошқа бошқармалари раҳбаридан кейин виза қўйилиш;

Бошқармалар билан биргаликда вазирликнинг буйруқлари, фармойишлари, шартномалари ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида таклифлар тайёрлаш;

Вазирликни бошқарув тизимини такомиллаштириш;

Вазирликда меҳнат ҳақидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш;

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, уларга виза қўйиш, бунда лойиҳаларга бошқа бошқарма бошлиқларидан кейин виза қўяди;

Qisqacha ma'lumot:

 

       Бош мутахассис: Худоев Элдор Мустафоқулович

       Туғилган йили: 16.03.1990 й.

       Teлефон: 0 (371) 256-85-07

       Факс: 0 (371) 256-85-07

       Электрон почта: eldor.xudoyev@mail.ru

Фаолиятининг асосий йўналиши:
Вазирликка келиб тушган мурожаатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш учун юбориш, шунингдек унинг кўриб чиқилишини назорат қилиш;

Электрон мурожаатлар тушган кунида қоғозга босиб чиқарилиши, иш вақти тамом бўлгандан кейин тушган тақдирда эса — навбатдаги иш кунида қоғозга босиб чиқарилишини таъминлаш;

Ёзма ва электрон (қоғозга босиб чиқарилган) мурожаатлар мурожаатларни рўйхатга олиш журналига тегишли ёзувларни киритиш, белгиланган тартибга мувофиқ шакл бўйича ҳисобга олиш карточкасини тўлдириш ва мурожаатнинг биринчи саҳифаси қуйи ўнг қисмида рўйхатга олиш штампини қўйиш йўли рўйхатга олииш;

Мурожаатларни рўйхатга олиш журналида мурожаатнинг тартиб рақами, мурожаат қилган жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг яшаш жойи, юридик шахснинг номи, унинг манзили, мурожаатнинг қисқача мазмуни, мурожаат қабул қилинган сана, дубликат ёки мурожаатларнинг такрорийлиги, назоратга олинганлиги тўғрисидаги белги, ижрочи этиб белгиланган давлат органи таркибий бўлинмаси номи, сана кўрсатилган ҳолда ижро этиш тўғрисидаги белги кўрсатган ҳолда расмийлаштириш;

Мурожаат почта орқали конвертда келиб тушганда конвертда мурожаат ва унинг иловалари борлиги текшириш;

Конвертда мурожаатнинг мавжуд эмаслиги ёки унинг яроқсизланганлиги, шунингдек мурожаатда кўрсатилган иловаларнинг йўқлиги аниқланганда икки нусхада далолатнома тузиш, улардан ўзида қолдириш, иккинчиси мурожаат қилувчига конвертда кўрсатилган манзил бўйича жўнатилади.

Оғзаки мурожаатлар билан келган жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул жараёнини ташкил қилиш;

Мурожаат қилувчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар текшириш;

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари вазирликка оғзаки мурожаат этишганда улар томонидан тақдим қилинган ёзма мурожаатлар ҳамда бошқа материаллар қабул қилиниш;

Рўйхатга олинган мурожаатлар келиб тушган пайтидан бошлаб бир иш кунидан кечикмай вазирга киритиш;

Резолюция (топшириқнома) қўйилган пайтдан бошлаб бир иш куни мобайнида мурожаатлар ижро этувчи сифатида белгиланган таркибий бўлинмага (ходимга) имзо қўйдирган ҳолда бериш;

Вазирлик тасарруфидаги ташкилотлар ваколатларига оид мурожаатларни иш юритувига қабул қилиши, бўйсуниш тартибида юборилиш;

Вазирлик ваколати доирасига кирмайдиган мурожаатларни беш кун муддатдан кечиктирмай вазир ёки вазир ўринбосарларига имзолатган ҳолда тегишли органларга юбориш, бу ҳақда мурожаат қилувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилииш;

Вазирлик тасарруфидаги ташкилот, муассасалар томонидан кўриб чиқилиши керак бўлган мурожаатлар унга келиб тушган кунидан бошлаб беш кун муддатдан кечиктирмай хат билан вазир ёки вазир ўринбосарларининг имзоланган топшириғи билан бирга юбориш, бу ҳақда мурожаат қилувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар бериш;

Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ташкил этииш;

Вазирликнинг жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари тасдиқланган жадвалини тасдиқланишини ташкил этиш;

Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишда иштирок этиш;

Вазир ва вазир ўринбосарини сайёр шахсий қабуллар ташкил этиш;

Сайёр шахсий қабулларни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тартиби тўғрисидаги ахборот белгиланган тартибда манфаатдор шахслар эътиборига етказилади, шунингдек маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминлаш;

Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакиллари қабулга ёзишни амалга ошириш;

«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 73-сонли қарори ва бошқа ҳужжатларга асосан бошқа вазифаларни бажариш.

Ваколати доирасига кирадиган ахборотларни вазирлик таркибий бўлинмаларидан сўраб олиш;

Жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатларини ижросини таъминлашда қонун бузилишига йўл қўйган ходимларга интизомий жазо қўллаш бўйича вазирга таклиф киритиш;

Вазирлик йиғилишларида, Ҳайъат мажлисида Жисмоний ва юридик шахсларни ижро этилиши ҳолати бўйича кун тартибига масалалар қўйиш;

Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажубуриятларга ҳам эга бўлиш мумкин.

Qisqacha ma'lumot:

 

       Бошқарма бошлиғи: Нурматов Азамат Мирзаҳмадович

       Туғилган йили: 03.12.1973 й.

       Teлефон: 0 (371) 256-84-79

       Факс: 0 (371) 256-84-71

       Электрон почта: kadr@madaniyat.uz

Фаолиятининг асосий йўналиши:
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Кадрлар бошқармаси Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаси бўлиб, иш фаолиятида марказий аппарат раҳбарига бўйсунади, иш режалари ва ҳисоботларни Йиғма ахборот-таҳлил бошқармасига топширади.

Кадрлар бошқармаси бошлиғи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, вазирнинг буйруқлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.

Вазирлик марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари ҳамда Республика ташкилотлари ва уларнинг тасарруфидаги (худуддаги) (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) кадрларга оид ишларни бошқарма ҳодимлари иштирокида олиб боради.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкилотлар билан биргаликда вазир томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган лавозимларига (кейинги ўринларда номенклатура деб юритилади) номзодлар
танлаш, тайинлаш, жой-жойига қўйиш ва уларга истиқболли кадрлар заҳирасини шакллантириб, белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун вазирга тавсия киритади.
Кадрлар хизмати иши бўйича тажрибаларни умумлаштириш ва оммалаштиришни ташкил этади.

Ташкилотларнинг кадрлар хизмати фаолияти тўғрисида вазирга ахборот беради ва таклифлар киритади.

Ташкилотлар ишини такомиллаштириш, мутахассисларнинг иш ва касбий кўникмаларини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ҳамда вазирга киритади, мазкур масала бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил қилади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкилотларнинг раҳбар ходимларини аттестациясини ташкил этишда иштирок этади. Аттестациядан ўтказиш масалаларида услубий ёрдам кўрсатади.

Жойларда бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича ўрганишлар ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва уларда иштирок этади ҳамда амалий ёрдам кўрсатади.

Вазир топшириғига асосан Кадрлар фаолиятига доир ишлар юзасидан юқори ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти номенклатурасига олинган лавозимларга ваколат доирасида захира шакллантириб, вазирга тақдим қилади.

Вазирлик марказий аппарати ходимларининг таътилга чиқиши бўйича ходимлар билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган жадвални вазир тасдиғига киритади.

Давлат мукофотларига тавсия этилган маданият ва санъат соҳаси намояндаларининг ҳужжатларини ўрнатилган тартибда талаб даражасида вазирлик комиссиясига тақдим этилишини таъминлайди.

Бошқарма ваколати доирасига кирувчи масалалар бўйича вазирликка кирувчи ҳужжатларни кўриб чиқади, чиқувчи ҳужжатларни ва ўз йўналиши бўйича тайёрланган материалларни имзолайди.

Вазирлик буйруғини талаб этмайдиган, ўз ваколати доирасидаги ҳужжатларни тегишли ташкилот ва бошқармаларга кўриб чиқиш учун жўнатади.

Белгиланган тартибда лавозимга тавсия этилаётган номзодни тайинлаш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлайди.

Бошқарма ходимларининг самарали меҳнат қилишлари учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади.

Бошқарма таркибини ҳамда фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди, бошқарма фаолиятига оид муҳим масалалар ҳақида вазирга мунтазам равишда ахборот беради.

Ходимларнинг ички меҳнат тартиби, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя этишларини назорат қилади.

Бошқарма ходимларига юклатилган вазифаларни мувофиқлаштириб боради.

Раҳбарият топшириғига асосан хизмат сафарларига боради.

Жамоа ва меҳнат шартномалари шартларига амал қилади.

Ички меҳнат тартиби, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилади.

Вазирликнинг обрўси ва шаънига путур етказиши мумкин бўлган ахборотларни ва кадрлар юзасидан олиб борилаётган маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифалар ҳам юклатилиши мумкин.

Кадрлар бошқармаси бошлиғининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

Вазирлик марказий аппарати ва номенклатурадаги тизим ташкилотлари ходимларини лавозимга тайинлаш, лавозимдан озод этиш, малакасини ошириш, рағбатлантириш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш бўйича вазирга таклифлар киритади.

Вазирлик марказий аппаратида меҳнат самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ кадрлар масалаларига оид ишлар юзасидан вазирлик марказий аппарати бошқармалари ва ташкилотлардан маълумотлар олади.

Меҳнат қонунчилиги асосида ходимларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш, шунингдек, алоҳида ҳолатларда уларга нисбатан чора кўриш ва рағбатлантириш юзасидан таклифлар киритади.

Бошқарма ходимлари меҳнатини тўғри ташкил этиб, бошқармага юклатилган вазифаларни бошқарма ходимлари ўртасида тақсимлайди ва уларни бажаришлари устидан назорат қилади.

Вазирликда ва тизим тошкилотларида соғлом муҳитни шакллантириш иш самарадорлигини оширишда мақсадли чора тадбирлар юзасидан раҳбариятга таклифлар киритади.

Ходимларнинг сўровига мувофиқ уларнинг вазирликда ишлашлари тўғрисидаги тегишли маълумотларни имзолайди ва тақдим қилади ҳамда меҳнат дафтарчаларига тегишли ёзувларни киритади.

Вазирлик марказий аппарати ходимларининг ишлашлари тўғрисидаги маълумотномаларни беради ва ходимларнинг имзоларини тасдиқлайди.

Бошқарма ходимларидан меҳнат интизомини бузганлик, юклатилган вазифаларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик ҳолатлари юзасидан тушунтиришлар олади.

Бошқарма бошлиғи бошқарма номи туширилган муҳрдан фойдаланади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларни амалга оширади.

Qisqacha ma'lumot:

 

   Бошқарма бошлиғи: Косимов Жамшид Нортожиевич

   Туғилган йили: 10.01.1987 й. 

   Teлефон: 0 (371) 256-44-61

   Факс: 0 (371) 256-44-51

   Электрон почта:

Фаолиятининг асосий йўналиши: Вазирлик бўйича қабул қилинган буйруқлар ва бошқа амалий ҳужжатларни молиявий қисмини тадбиқ этишга раҳбарлик қилади, вазирлик ва тизим ташкилотлари (республика бюджетидан молиялаштириладиган) фаолияти учун молиявий шарт-шароитлар яратади;

Бошқарма ваколати доирасида белгиланган молиявий ва статистик ҳисоботларни қабул қилиш, умумлаштириш ва ўз вақтида тегишли молия органларига тақдим этади;

Марказий аппарат харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини, шунингдек, санъат бўйича тадбирлар билан боғлиқ харажатлар сметаларини (Марказий аппаратнинг тегишли бошқармалари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида) тайёрлаш, раҳбарият тасдиғига киритиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилади;

Бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари, бошқа вазирлик ва идоралар билан қўшма қарорлар шунингдек, тегишли масалалар бўйича йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;

Вазирлик ва унинг тасарруфидаги ташкилот, муассасаларнинг иқтисодий ривожланиш йўналишлари, келгусидаги ишлаб чиқариш кўрсатгичлари ҳамда иш маромининг юксалиш режаларини амалга ошириш борасида ташкилий чораларни кўради;

Вазирлик тизимидаги ташкилот, муассасаларнинг келгусидаги ривожланиш режалари ёки лойиҳаларини, муҳокама қилади ва раҳбарият тасдиғи учун тайёрлайди;

вазирликни ривожлантириш истиқболли режаларини тайёрлайди;

Ходимларни ойлик маош тариф миқдорлари ва лавозим-мансаб маошларини ишлаб чиқади;

Вазирлик тасарруфидаги ташкилот, муассасалар кўрсатаётган ҳизматлари нархини биргаликда кўриб чиқади ва тасдиқ учун тавсия этади.

 

Qisqacha ma'lumot:

 

   Бошқарма бошлиғи: Жалилов Элёржон Ғуломжанович

   Туғилган йили: 15.05.1982 й.

   Teлефон: 0 (371) 256-45-15

   Факс: 0 (371) 256-45-23

   Электрон почта:muzey@mcs.uz

Фаолиятининг асосий йўналишлари:
Бошқарма бошлиғи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, вазирнинг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек, бошқарма Низоми ва Лавозим йўриқномасига амал қилади.

Бошқарма бошлиғи ўз фаолиятини вазир томонидан тасдиқланган иш режа асосида амалга оширади.

Музейлар ва кутубхоналар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши юзасидан давлат назоратини амалга оширади.

Музейлар ва кутубхоналар бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга оид таклифларни ишлаб чиқади.

Музейлар ва кутубхоналар масалаларида ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича кўмаклашади.

Музейлар ва кутубхоналар фаолиятининг аҳволи, муаммоларнинг сабаблари, уларни бартараф қилиш йўлларини ишлаб чиқиш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасига вазирликнинг кўрсатиб ўтилган йўналишларида амалга оширилаётган ишлари тўғрисидаги доимий равишдаги ахборот тайёрлайди.

Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлайди ва қайта кўриб чиқади.

Музейлар ва кутубхоналар бўйича иш ўринларини сифатли аттестациядан ўтказиш юзасидан давлат назоратини амалга оширади.

Музейлар ва кутубхоналар соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини аниқлайди ва уни амалга ошириш шакллари, усуллари ва механизмларини ишлаб чиқади;

Мунтазам равишда йил якунида амалга оширилган ишлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳисоботларни тақдим этади.

Бошқарма ходимларига юклатилган вазифаларни мувофиқлаштириб боради.

Раҳбарият топшириғига асосан хизмат сафарларига боради.

Жамоа ва меҳнат шартномалари шартларига амал қилади.

Ички меҳнат тартиби, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилади.

Мазкур лавозим йўриқномасида баён қилинган зиммасига юклатилган вазифаларни бажаради.

Ўз билимларини доимо такомиллаштириб, соҳага оид қабул-қилинаётган янги меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар талабларини ўрганиб боради.

Вазирликнинг обрўси ва шаънига путур етказиши мумкин бўлган ахборотларни ва кадрлар юзасидан олиб борилаётган маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.

Вазирликнинг аппарат мажлислари ва Ҳайъат йиғилишларида иштирок этади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифалар ҳам юклатилиши мумкин.


 

Қисқача маълумот:

 

   Бошқарма бошлиғи: Акбаров Шохрух Дилшатович

   Туғилган йили: 25.10.1988 й.

   Телефон: 0 (371) 256-44-65

   Факс: 0 (371) 256-44-68

   Электрон почта: ird@mcs.uz

Фаолиятининг асосий йўналиши:
Халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни ошириш, давлатлар ва мамлакатлараро алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида хорижий мамлакатлар билан маданият, санъат соҳасида ўзаро алмашинувни ривожлантириш ишларини олиб боради.

Республикамизнинг маданий, ижтимоий салоҳияти ва ютуқларини кенг тарғибот қилишни амалга оширади.

Ўзбекистондаги дипломатик корпус вакиллари ва хориждаги маданият муассасалари ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар, алоҳида фирмалар, ишбилармонлар доиралари вакиллари билан ҳамкорликни ташкил қилади.

Халқаро ҳукуматлараро ва идоралараро шартнома ҳужжатлари (Шартнома, Битим, Меморандум, Дастур, Режа ва бошқа) лойиҳаларини тайёрлайди, уларнинг бошқарилиши мониторингини олиб боради.

Ўзбекистонда хорижий мамлакатларга бағишланган ҳамда хорижда Ўзбекистонга бағишланган халқаро маданий тадбирлар ўтказилишини, Халқаро танловлар, фестиваллар, анжуманлар ва бошқа тадбирларда республикамиз вакиллари қатнашишларини ташкил этишга ёрдам кўрсатади.

Вазирлик ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар ходимларининг қонунчиликда белгиланган тартибга кўра хорижга чиқишини ҳамда хорижий давлат делегацияси, вакиллари ва бошқа меҳмонларни қабул қилинишини ташкил қилади.

Амалдаги халқаро шартнома ҳужжатлари қоидалари бажарилишини назорат қилади.Халқаро муносабатларга оид таҳлилий ва статистик маълумотларни шакллантиради, улар асосида тегишли таклифлар ишлаб чиқиб, вазирлик раҳбариятига киритиб боради.

Қисқача маълумот:

 

 Матбуот котиби: Асқархўджаева Мовлуда Саидмухаммадзокир қизи 

Туғилган йили: 26.01.1981 й.

Телефон: 0 (371) 256-05-45

Факс: 0 (371) 256-04-54

Электрон почта: mpressa@umail.uz

Фаолиятининг асосий йўналиши:

 Вазирлик ва унинг тизим ташкилотлари, ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан кенг жамоатчиликни таништириш бўйича ташкилий ишларни амалга оширади;

Вазирлик тизимидаги оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилади;

Ҳудудий бўлинмалар, тизим ташкилотлари, тасарруфдаги маданият муассасаларининг матбуотхизматлари фаолиятини мувофиқлаштиради. Уларнинг жамоатчилик билан алоқаларни йўлга қўйишларида иштирок этади; 

Вазирликнинг тизим ташкилотлари, ҳудудий бўлимлари ҳамда маданият муссасаларининг матбуот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

Уларнинг жамоатчилик билан алоқаларини тартибга солиш, методик ва амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан иш олиб боради;

Вазирлик раҳбарияти, тизим ташкилотлари, ҳудудий бўлимлар ҳамда маданият муссасалари бошлиқлари томонидан матбуот анжуманларини ўтказиш жадвалларини ишлаб чиқиш, бажарилиши назоратини олиб боради;

Вазирликнинг Интернетдаги сайтини такомиллаштириб бориш, маълумотларни мунтазам янгилаш, маданият соҳасидаги янгиликларни киритиб бориш ишларини тизимли равишда амалга ошириш ҳамда сайтга киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлайди;

Тизим ташкилотлари, маданият муассасаларининг Интернетдаги сайтлари мониторингини юритиш, улардаги камчиликларни бартараф этиш ва ишини такомиллаштириб бориш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

Маданият соҳасини оммавий-ахборот воситаларида ёритиш фаолиятини замон талабларига мос бўлишини таъминлаш учун амалий чоралар кўради;

Вазирлик ҳамда тасарруфдаги ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиш мақсадида раҳбарлар ва ходимларнинг интервьюларини чиқариш, мақолаларини чоп этиш ишларини ташкил этади.  

Қисқача маълумот:

 

 Девонхона: Холбоева Нилуфар Махкамовна

Туғилган йили: 10.09.1983 й.

Телефон: 0 (371) 256-44-82

Факс: 0 (371) 256-44-82

Электрон почта: madaniyat.devon@exat.uz

Фаолиятининг асосий йўналиши:
Вазирга юқори ташкилот, вазирлик ва идоралар ҳамда ўз ҳужжатларини Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли, 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли қарорлари талаблари асосида ва вазирлик Регламенти билан тасдиқланган йўриқномада белгиланган муддатларда қайд этилишини таъминлайди.

Вазирлик марказий аппаратига келиб тушган ҳужжатларни фақат девонхона томонидан қабул қилинишини таъминлайди, рўйхатга олади, уларни Маданият муассасаларининг вазифалари ва фаолият йўналишларига қараб тақсимлайди, масъул ижрочиларга етказади;

Иш юритиш бўйича Маданият муассасаларига услубий раҳбарликни амалга оширади, вазирлик марказий аппарати бошқармалари иш юритувчилари котибларининг фаолиятини назорат қилади, ҳужжатлар йиғма жилдлари номенклатурасининг шакллантирилганлиги ва уларни юритилишини назорат қилади;

Маданият муассасаларига вазирлик томонидан ижро учун юбориладиган топшириқ, танбеҳ, кўрсатма хатлари ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ва асосларини ишлаб чиқади, ушбу тартибга риоя қилинишини тизим ташкилотларидан талаб қилади;

ҳар чорак давомида вазирлик марказий аппаратига келиб тушган ҳужжатларнинг ижроси юзасидан умумлаштиришлар тайёрлайди;

Вазирликнинг марказий аппарати бошқармалари томонидан жўнатиш учун тайёрланган ҳужжатларни кўрсатилган манзилларга жўнатади;

Вазирликдан кетаётган ички ҳужжатларга махсус рақам берилишини тартибга солади ва махсус рақам билан рўйхатга олинган ҳужжатнинг бир нусхасини тегишли бошқарма томонидан девонхонага топширилишини таъминлайди;

Тизим ташкилоти учун ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг дастурий-техник воситалари ва технологиялари жорий этилишини татбиқ этади.

Охирги янгиланиш: 19.04.2018 | 18:43