02 Декабрь 2020
Расмий билдириш

“Қашқадарё” телеканалида эфирга узатилган  “Хўжа Илғор” маданият маркази ҳақидаги танқидий лавҳага расмий билдириш

Қашқадарё вилоят маданият бошқармаси томонидан “Хўжа Илғор” маданият маркази биноси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августидаги “Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3892-сонли қароридан келиб чиқиб, Яккабоғ туманидаги “Шоира Шукуровна” хусусий корхонасининг таклифларини ўрганиб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим этилган. 

Вазирлик ўз навбатида ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг “Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун киритилганини маълум қилади ва Яккабоғ тумани Хўжаилғор МФЙ худудида жойлашган “Хўжа Илғор” маданият маркази биносини давлат-хусусий шериклик асосида берилишига эътироз билдирмаган. Шундан келиб чиқиб, мазкур марказ биноси “Шоира Шукуровна” хусусий корхонаси томонидан қайта қуриш учун тайёр холда эканини билдириб ўтамиз. 

Шунингдек,  ушбу маданият марказидаги ходимлар кенг аҳолини, айниқса,  ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги “2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 178-сонли қарори асосида “таъмирлаш ишлари олиб борилаётган ҳамда таъмирталаб бинолар жойлашган марказлар фаолиятини  узликсиз давом эттириш учун мавжуд тўгараклар, жамоаларнинг машғулот ўтказишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида  ушбу  марказларда  умумтаълим мактаблари коллеж ва академик лицей каби шароити бор ташкилотлардан вақтинчалик хоналар ажратиш” тўғрисидаги  бандидан  келиб  чиқиб, тумандаги 17-сонли ўрта мактаб биносида тўгарак ишларини юритиб келишмоқда. Янгидан ташкил этилиши кутилаётган маданият маркази  эса туман аҳолисига яқин вақт ичида кўнгилдагидек хизмат кўрсатишда давом этишини маълум қиламиз.

Охирги янгиланиш: 16.04.2021 | 18:08