13 Октябрь 2020
Ўзбекистон Давлат драма театри янги 52-мавсуми "Жинлар базми" спектакли билан бошланади
Ўзбекистон Давлат драма театри янги 52-мавсумни улуғ адиб, миллий романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижоди тўғрисидаги, ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Ёлғиз” қиссаси асосида театрнинг Бош режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати Олимжон Салимов томонидан саҳналаштирилган "Жинлар базми" спектакли билан очилишини билдирди.
 

✅Спектакль намойиши олдидан театр ижодий жамоасининг тантанали очилиш дастури ўрин эгаллаган. Ушбу дастур ҳамда дастурдан кейинги спектакль анъанавий усулда томошабинлар иштирокида ва театрга кела олмайдиганлар учун эса шу вақтнинг ўзида “Facebook” ижтимоий тармоғидаги https://www.facebook.com/groups/234814450400536/?ref=share “Ўзбекистон давлат драма театри” расмий саҳифасида ҳамда “Zoom” дастури https://us04web.zoom.us/j/72134080106?pwd=ZjhyUnFTYnREenEwQXNSMTZ6RUdXZz09 орқали онлайн тарзда намойиш этилади.

Охирги янгиланиш: 20.10.2020 | 11:22