09 Октябрь 2020
Маданият бўйича Ўзбекистон - Россия алоқалари ривожлантирилади

2020 йил 9 октябрда Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг маданият бўйича иккинчи йиғилиши видеоконференц-алоқа шаклида бўлиб ўтди. Учрашувда Россия Федерацияси томонидан - Россия Федерацияси маданият вазирининг ўринбосари Ксензов Максим Юрьевич иштирок этди. Ўзбекистон томондан - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг ўринбосари Акилова Камола Болтабоевна қатнашди.

Россия Федерацияси маданият вазирининг ўринбосари Ксензов Максим Юрьевич Ўзбекистон Россиянинг яқин ҳамкори сифатида рус халқининг унинг маданиятига қизиқиши юқори эканлигини Марказий КУЛЬТУРА,РУ телеканалида Навоий вилояти филармониясининг ушбу телеканалдаги чиқиши катта қизиқиш уйғотганини билдирди. Россия Федерацияси маданият вазирининг ўринбосари Россияда Ўзбекистон маданияти, санъати, тарихи намоён этилган ҳужжатли фильмлар, концерт дастурлари, театр томошалари Марказий КУЛЬТУРА.РУ телеканали ёритишга доим тайёрлигини билдирди.

Театрлараро ҳамкорлик йўналишида Ўзбекистон Ёш томошабинлар театри 16-21 ноябрь кунлари Россиянинг Иванова, Ярославль шаҳарларида “Хўжа Насриддиннинг биринчи муҳаббати”, “Оламлар тўқнашуви”, “Томдаги скрипкачи” спектакллари билан гастроль сафарида бўлишини Ёш томошабинлар театрининг директори Ҳасан Салиҳов билдирди.

Ўз навбатида Россиянинг машҳур Е.Вахтангов номидаги Россия Давлат академик театрининг директори Владимир Сергеевич Малишев “Евгений Онегин” (А.С. Пушкин) ва “Ваня тоға” (А.Чехов) спектакллари билан Ўзбекистонга гастроль сафари билан келишини айтиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири К.Б.Акилова 2021 йилда мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистонда “Марказий Осиё маданиятлар кесишуви” халқаро симпозиуми ўтказилиши режалаштирилаётганини таъкидлади. Шу кунларда Москва шаҳридаги ВДНХ халқаро кўргазмасидаги Ўзбекистон учун ажратилган майдонда халқ амалий ҳунармандчилиги, ўзбек санъати ва маданияти намуналари намойиш қилишга тайёрланаётганлигини таъкидлади.
Россия томони музей иши бўйича Россияда 2021 йилда бўладиган интермузей-2021” Халқаро фестивалда иштирок этиш учун таклиф қилди.

Томонлар Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги маданият соҳасидаги ҳамкорликнинг янада ривожлантириш бўйича маданий соҳадаги алмашинув ва ҳамкорликни ҳар томонлама чуқурлаштиришни давом эттиришдаги шериклик, ўзаро ишонч, бағрикенглик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик руҳидаги юқорида келтириб ўтилган муносабатларни ривожлантиришга келишиб олдилар.

Охирги янгиланиш: 20.10.2020 | 11:22