08 Октябрь 2020
Ижодкор ёшлар билан ишлаш бўйича Туркия билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид видео-конференция
Маданият вазирлигининг Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси ходимлари ҳамда Туркия Республикаси Ёшлар ва спорт вазирлиги ўртасида маданий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича видео-конференция бўлиб ўтди.

Видео-конференцияда Ўзбекистонда ўтказиладиган “Шарқ тароналари”, Бахшилик, мақом йўналишидаги тадбирларда турк ёшларининг фаол иштирокини таъминлаш, шу билан бирга ўзбек ёшларининг ҳам Туркияда бўлиб ўтадиган миллий ва халқаро фестивалларда ўз маҳоратларини намоён этиш каби масалаларга алоҳида урғу берилди.

 

Ижодкор ёшлар бошқармасининг халқаро алокаларни ривожлантиришдан кўзланган асосий мақсад:
  • ўзбек ёшларининг санъат ва маданият йўналишида тажриба орттиришларига ҳисса қўшиш;
  •  дунё ёшлари билан самимий мулоқот ўрнатишни йўлга қўйиш;
  •  маданият ва анъаналари ўхшаш Туркия давлати билан дўстлик ва қардошлик муносабатларини янада яхшилашга қаратилган.
Охирги янгиланиш: 16.04.2021 | 18:08