08 Октябрь 2020
Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрида 88 мавсум очилди

Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрининг 88-мавсуми очилди. Мавсумнинг очилиши онлайн ва оффлайн шаклда амалга оширилди. Унда Озарбайжон драматурги У .Гаджибековнинг “Аршин мол-алан” спектакли намойиш қилинди.

 

Спектаклнинг онлайн шакли Facebook ижтимоий тармоғидаги “Qashqadaryo viloyati musiqali drama teatri” ва Instagram ижтимоий тармоғидаги “Qashqadaryo teatri” номи остида узлуксиз эфир орқали намойиш этилди.

Спектаклнинг оффлайн кўриниши, жонли тарзда намойиш қилиниши карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда амалга оширилди. Театрда томошабин ўриндиқлари орасидаги масофа қатъий ҳар уч ўриндиқдан бири очиқ қолдирилган ҳолда ўтиришлари учун қулай шарт-шароит яратиб берилган.

Охирги янгиланиш: 16.04.2021 | 18:08