06 Октябрь 2020
Жиззах вилоятида Қўғирчоқ театри янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Жиззах вилоятида Қўғирчоқ театри янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда вилоят ҳокими Эргаш Салиев қатнашди.

 

Вилоят қўғирчоқ театрининг очилишида ўз совғалари билан ташриф буюрган Республика миллий қўғирчоқ театри, Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри ва бошқа театрлар томонидан намойиш этилган қўғирчоқлар концерти барчага бирдек манзур бўлди.

Қўғирчоқ театри 270 ўринга мўлжалланган томоша залига эга.

Замонавий, жаҳон стандартлари талабига жавоб берадиган, кўзни қувонтирадиган эртакнамо ишланган турли хил бўёқларда акс этган ажойиб лавҳалар театрга киришданоқ инсон қалбига ўзгача болаларча беғуборлик, нафислик олиб киради. Қўғирчоқ театри музейи ҳам турли тарихий қўғирчоқлар экспонати билан безатилган, шу билан девордаги лавҳалар сизни эртаклар оламига беихтиёр саёҳат эттиради.

 

Охирги янгиланиш: 16.04.2021 | 18:08