01 Октябрь 2020
Қорақалпоғистон ёшлари опера ва бахшичилик санъатини дунёга тараннум этади

Бугун Маданият вазири Озодбек Назарбеков хизмат сафари билан Қорақалпоғистон Республикасига борди. Ташрифнинг аввалида янги ташкил этилаётган опера ва бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган мактабнинг моддий техник базаси ва у ерда амалга оширилаётган ишлар билан танишаркан ўқувчилар учун яратилган шароитлар, янги қурилган ётоқхона, дарсларни ташкил этиш жараёнлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Мазкур таълим муассасасига малакали педагогларни жалб этиш ҳолати, академик хонандалик ва бахшичилик санъати бўйича ёшларни қандай саралаб олиш тартиби борасида таклиф ва кўрсатмалар берилди.

Айтиш жоизки, ушбу мактабда халқаро тажрибани жорий этиш, маҳорат дарсларини ташкиллаштириш, ҳамда ўқувчиларни қабул қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам таҳсинга сазавордир.

-Қорақалпоғистон бундай эзгу ишларни амалга оширилиши Юртбошимизнинг маданият ва санъат соҳасига қаратаётган эътиборининг юксак намунасидир. Мазкур ўқув муассасасида билим олган ёшлар келажакда опера ва бахшичилик санъатини, Ватанимиз шуҳратини бутун дунёга тараннум этишига ишонамиз- деди О.Назарбеков

Охирги янгиланиш: 16.04.2021 | 18:08