28 Сентябрь 2020
ЎЗБЕК ВА ТОЖИК — ИККИ ТИЛДА СЎЗЛАШУВЧИ БИР ХАЛҚ

Маълумки, Ўзбекистон билан Тожикистонни умумий тарих, муштарак маънавий қадриятлар бирлаштириб туради. Ўзбек ва тожик — икки тилда сўзлашувчи бир халқ. Улар азалдан қон-қардош бўлиб, борди-келди қилиб яшаган. Бугунги кунда ҳам Бу икки давлат ўртасидаги яхши қўшничилик алоқалари ва барча соҳалардаги ҳамкорлиги анъанавий тус олмоқда.

Ташрифимиз давомида Тожикистон делегацияси икки мамлакат маданият вазирликлари ҳомийлигида Маданий кенгаш ташкил этиш ва унга илмий муассасалар ўртасидаги ҳамкорликнинг мониторингини олиб бориш, тегишли ҳисоботлар тайёрлаш ва қўшма Чора-тадбирлар режаси (Йўл харистаси) лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифасини қўйиш борасидаги таклифни илгари сурди. Ҳамда COVID-19 пандемияси туфайли киритилган чекловлар оқибатида бир мунча сусайган илмий-маданий мулоқот ва алоқаларни қисқа муддатларда қайта тиклаш ва янада кенгайтиришдан манфаатдорлигини таъкидлаб ўтди. Яна маданий дастур доирасида Душанбе шаҳридаги “Наврўз” саройи ва Тожикистон миллий музейи билан танишилди. Шундан сўнг, делегациялар икки гуруҳга бўлиниб, Тожикистон Миллий фанлар академияси ҳамда Тасвирий санъат ва дизайн давлат институтида мулоқотлар ўтказди.

Учрашувлар якунига кўра, Ўзбекистон Фанлар академияси Навоий филиали ва Тожикистон Республикаси Миллий фанлар академияси геология, зилзилага чидамли қурилиш ва сейсмология институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Тожикистон тасвирий санъат ва дизайн давлат институтидаги учрашув доирасида Тожикистон рассомлар уюшмаси ва Ўзбекистон бадиий академияси ўртасида Англашув Меморандуми тузиш, Ўзбекистон давлат консерваторияси ва Тожикистон давлат консерваториялари ўртасида имзоланган Битимни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси шарафига расмий қабул маросими уюштирилди.

Ушбу ишларни амалга оширилиши давлатларимиз ўртасидаги маданият ва санъат соҳасидаги дўстона алоқаларни ва ҳамкорликни янада ривожланишида хизмат қилади.

Охирги янгиланиш: 16.04.2021 | 18:08