26 Сентябрь 2020
Муносабат

Журналистика.уз  телеграм канали орқали «Музей сотилиб, супер маркетга айланибди. Раҳмат маданий мерос ҳимоячиларига!» мазмунидаги хабарга Маданият вазирлигининг муносабати.

1978 йилда ташкил этилган “Шон-шуҳрат” уй-музейи дастлаб “Баркамол авлод” болалар маркази балансида бўлган. Унда мазкур тумандаги фидойи меҳнаткашларнинг портеретлари, қадимий буюмлардан иборат экспонатлар ўрин эгаллаган. 

Бироқ вақт ўтиши билан уй- музейидаги айрим экспонатлар йўқолган ва айримлари музейнинг том қисми тешилиб сув ўтиб кетганлиги натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолган. 

Бино  2019 йил июнь ойида туман ҳокимлиги заҳирасига қайтариб олинган ва “Универсал Транс Узун” МЧЖга ким ошди савдоси орқали сотиб юборилган.

Маданият вазирлиги мазкур музей маданий мерос объектлари рўйхатида эмаслигини ва ушбу бинонинг маданият соҳасига алоқаси йўқлигини маълум қилади.

Охирги янгиланиш: 16.04.2021 | 18:08