25 Сентябрь 2020
Таъзия

#Таъзия

Ўзбекистон халқ бахшиси Шомурод бахши Тоғаев 88 ёшда вафот этди. 

У 1932 йил 3 мартда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилган. Бахшичилик сирларини отаси Тоғай шоир ва дўмбира ясовчи Нарзулла устадан ўрганган. 

Шомурод Тоғаев бахшичилик мактабида ўз ўрнига эга устозлардан саналади. “Гўрўғли” туркумидан достони, “Бийигул” ва бошқа кўплаб термаларни маромига етказиб ижро этиш орқали халқ меҳрини қозонган.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Шомурод Тоғаевнинг оила-аъзолари ва яқинларига  ҳамдардлик билдириб чуқур таъзия изҳор этади.

Охирги янгиланиш: 16.04.2021 | 18:08