21 Сентябрь 2020
“Майдон томошалари” фестивали

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан 19-20 сентябрь кунлари республика бўйлаб “Майдон томошалари” фестивали ўтказилди.

Сўнгги ойларда мамлакатимизда жорий этилган карантин тартиб қоидалари юрдошларимизни маданий ва кўнгилочар тадбирлардан бироз узоқлаштирди. Халқимиз куй-қўшиқларни, байрам ва тантаналарни соғинди. Шуларни инобатга олган ҳолда Маданият вазирлиги томонидан ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари “Майдон томошалари” фестивалини мунтазам равишда ўтказиб бориш режалаштирилди.

Тошкент шаҳри, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидаги сайилгоҳ ва истироҳат боғлари, шаҳар ва туман марказларида ташкил этилган ушбу фестивалда театр актёрлари, қўғирчоқ театрлари ва фольклор жамоалари, эстрада хонандалари, аниматорлар, дорбозу, цирк усталарининг иштироки фестивалнинг мароқли ва сермазмун ўтишини таъминлади.

Мазкур фестиваль юртимиз бўйлаб жами 200 та ҳудудда ташкил этилди. Эслатиб ўтамиз, фестиваль ҳар ҳафта шанба ва якшанба кунлари белгиланган манзилларда ўтказилади.

Охирги янгиланиш: 16.04.2021 | 18:08