19 Сентябрь 2020
Тайинлов

Таниқли мусиқашунос олима, "Мақом" китоб-альбоми бош ижодкори, UNESCO'нинг International Organization of Folk Art (Халқ санъати халқаро ташкилоти) аъзоси, санъатшунослик бўйича фалсафа фанлари доктори Дадажонова Ирода Абдулазизовна Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимига тайинланди.

У нуфузли халқаро илмий грантлар соҳиби, маданият ва санъат соҳасидаги қатор инновацион лойиҳалар креатори, "Аржуманд" монографияси ва медиалойиҳаси муаллифидир.

“Олтин Қалам” ҳамда “Шуҳрат” медали соҳиби Ирода Дадажонованинг келгусидаги фаолиятига ҳам муваффақият тилаймиз!

Охирги янгиланиш: 16.04.2021 | 18:08