20 Июль 2020
"Умрбоқий наволар" республика танлови ғолиблари аниқланди.

Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган “Умрбоқий наволар” қадимий чолғу ижрочилари учун онлайн республика кўрик-танлови ғолиблари нуфузли Ҳакамлар хайъати томонидан аниқланди.

Миллий қадриятларимизни тараннум этувчи қадимий чолғу ижрочиларидан кўрик-танловнинг Ишчи гуруҳига ижод маҳсуллари тақдим этилди.

Кўрик-танловни онлайн ташкил этиш мобайнида 335 дан ортиқ ижодий ишлар танловнинг Ҳакамлар ҳайъатига тақдим этилди.

Ҳакамлар ҳайъатининг ягона хулосасига кўра қуйидаги ёш ижодкорлар кўрик-танловнинг мутлоқ ғолиб деб топилди:

“Энг яхши Чанқовуз ва Дўмбира ижрочилиги” йўналишида “Чанқовуз” ижрочилигида Тошкент вилоятидан Алиев Муроджон, “Дўмбира” ижрочилигида Сурхондарё вилоятидан Раифов Аслиддин;

 

“Энг яхши Қўшнай ва Ғажирнай ижрочилиги” йўналишида “Қўшнай” ижрочилигида Фарғона вилоятидан Деҳқонов Абдулатиф, “Ғажрнай” ижрочилигида Сурхондарё вилоятидан Умаров Аброр;

 

“Энг яхши Дутор ва Танбур ижрочилиги” йўналишида “Дутор” ижрочилигида Тошкент вилоятидан Норинбоева Нодира, Бухоро вилоятидан Акрамов Отажонлар, “Танбур” ижрочилигида Самарқанд вилоятидан Тўрақулов Муҳиддин, Андижон вилоятидан Нумонов Саидакмал ҳамда Обиджонова Мавжудахонлар;

 

“Энг яхши Қўбиз ва Сибизға ижрочилиги” йўналишида “Қўбиз” ижрочилигида Қорақалпоғистон Республикасидан Бахтибаев Адилбек, “Сибизға” ижрочилига Қашқадарё вилоятидан Турсунов Элдор эълон қилинди.

 

Бундан ташқари, Ҳакамлар хайъатининг қўшимча қарори билан кўрик-танловда фаол иштирок этган ва ўзининг ижодий ишлари билан Ҳакамлар ҳайъатининг эътирофига сазовор бўлган Сурхондарё вилоятидан Абдиназаров Абдурахмон, Сурхондарё вилоятидан Турсунов Элдор, Қашқадарё вилоятидан Гулбоев Самандар, Сурхондарё вилоятидан Рашидов Қаҳрамон, Наманган вилоятидан Муҳиддинов Аброр, Хоразм вилоятидан Ҳалиллаев Умиджон, Самарқанд вилоятидан Абдурашидов Жавоҳир, Фарғона вилоятидан Рўзибоев Шерали, Самарқанд вилоятидан Тошова Маржона Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг махсус фахрий ёрлиғи билан тақдирланади.

Эслатиб ўтамиз: Кўрик-танлов ғолиблари ғолиблик статуэткаси ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг махсус дипломи билан тақдирланади.

Маълумот учун: ғолибларни тақдирлаш ва уларга совринларни етказиш бўйича Маданият вазирлигининг Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси томонидан қўшимча маълум қилинади.

 

Охирги янгиланиш: 08.08.2020 | 21:10