26 Июнь 2020
Жаҳон эстрадаси юлдузи Анди профессионал футболда тўп сурганми?

Асл исми Андраник Мададян бўлган Анди 1958 йил 21 апрелда йилда Эроннинг Теҳрон шахрида, арман оиласида бунёга келган. Бўлажак дунё юлдузи ўз ижодини 1980 йили “Andy s Kouros” гуруҳи таркибида бошлайди. 1981-1985 йилларда уларнинг тўрт альбоми дунё юзини кўради. Қисқа муддатли ижод, шу даврда яратилган мусиқий асарлар гуруҳга катта муваффақиятлар олиб келади. Анди Эрон поп юлдузи сифатида эътироф этилади. 1992 йили Kouros ушбу гуруҳни таркибидан чиқиб кетгач, Анди ўзи мустақил ижод қила бошлайди.

У яратган ҳар бир асар тингловчилар юрагига кириб етиб борар, нг нозик таъм ва инжиқ инсонни ҳам эътиборсиз қолдирмасди. Ижодининг шу даврларида у 15 та альбом яратибўз мухлислари учун чексиз қувонч ва бахт улашди. Тўрт карра энг зўр арман қўшиқчиси. Эроннинг ўн йилликдаги энг яхши санъаткори сифатида тан олинди

Андраник Мададян томонидан яратилаётган ҳар бир асарнинг тақдири омадли якун топар, куйларидаги ўйноқилик, жозиба ва яна англаб бўлмас бир куч барчага завқ бахш этар, санъаткорга эса чексиз олқишлар келтирарди.
Жаҳонда ягона Форс куйлари қироли Лос-Анжелес штатьида яшаб, ижод қилмоқда. Айнан шу ердаги фаолияти унинг каръерасини янада катта поғоналарга олиб чиқди. Дунё бўйлаб тўхтовсиз концертлар уюштирди. Янгидан –янги қўшиқлар яратиб янада шиддат билан ижод қилди. Шу тариқа бутун дунё саҳналарини муболағасиз забт этди. АҚШнинг барча штатларига, Европа, Австралия, Канада, Россия, Яқин шарқ давлатлари, Арманистон, Тожикистон ва албатта Ўзбекистонда ҳам гастрол сафарлар уюштирган эди.

“Энтезар”, “Аменах”, “Чи мишод”, “Хас-тегаре”, “Чашмони нозат” ва шу каби қатор куй-қўшиқлар Анди ижодини дунёга танитди. Унинг 1993 йилда яратилган “Духтари Ирони” қўшиғи форс эстрадаси санъатининг чин маънодаги такрорланмас мулкига айланди.

Ашаддий мухлислари унинг фтуболга ишқибозлигини яхши билишади. Аммо у ёшлигида профессионал футболчи сифатида тўп сурганидан кўпчиликнинг хабари бўлмаса керак.

-Мен Эронда туғилган арманман, томирларимда арман миллати қони оқмоқда. Аммо Америка ва Британия мусиқаларини севиб тинглаб катта бўлганман. Эсимни танибманки, мен учун энг муҳими мусиқа бўлган. Нокамтарлик деб ўйламанг, мен ҳар бир қўшиғимни жуда яхши кўраман. Назаримда мусиқа сарҳад билмайди. Санъаткор қўшиқларини қайси тилда куйлашнинг аҳамияти йўқ. Мен бунга доим гувоҳ бўламан. Яхши қўшиқ учун на тилнинг, на диннинг ва на анъаналарнинг аҳамияти йўқ, юракдан чиқса бўлгани. У юракда пайдо бўлиб, юракларга кириб боради. Ҳали ҳам эсимда, ёшлигимда онамдан сиз қайси биримизни кўпроқ яхши кўрасиз деб сўраганимда у ҳар бир фарзаним менинг бармоқларимдек. Агар улардан бирини олиб ташласам жоним оғрийди” деган эди. Худди шундай қўшиқларим менинг фарзандларимдир.

Ҳақиқатдан Андининг ҳар бир ноласи юракдан чиқади. Айнан шу сабабли ҳам янграши ҳамон юракларни забт этади. Жаҳон мусиқа ихлосмандлари уни “Форс элвиси” “Эрон поп мусиқаси қироли” дея аташлари ҳам ўз ўзидан эмас.

Ҳулкар Рахим қизи тайёрлади.

Охирги янгиланиш: 03.07.2020 | 20:41