06 Июнь 2020
Милоддан аввалги III, милоднинг III-IV асрларига оид қабр топилди

Жорий йилнинг 3-4 июнь кунлари соат тахминан 18:00 да Янгийўл тумани Маданият МФЙ Бахт қишлоғи, 35-уйда уйда яшовчи С.Абдуғаниеванинг яшаб турган жойи ҳовлисида чуқур қазилади. Қазиш ишлари олиб борилаётган вақтда у ерда қабр борлиги маълум бўлади. Бу ҳақда 4 июнь куни фуқаро С.Абдуғаниева Янгийўл туман ҳокимлиги ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ҳамда Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасига хабар берди.

Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси, Янгийўл туман ҳокимлиги туман прокуратураси ва туман ИИБ бўлими ҳамда жамоатчилик вакиллари билан 05.06.2020 йил куни Янгийўл тумани Маданият МФЙ Бахт 35-уйда уйда яшовчи фуқаро С.Абдуғаниева мурожаати асосида фуқаронинг яшаб турган турар жой ҳовлисидан қазилган чуқурда қазишма ишлари олиб борилди.

Тадқиқот ишлари хулосасига кўра ушбу қабр “Қовунчи” маданиятига оид бўлиб, у милоддан аввалги III, милоднинг III-IV асрларига тегишли эканлиги қайд этилди. Қабрдан шу даврда яшаган одамларнинг суяк қолдиқлари (1 та скелет) ва 9 та турли ҳажм ва шаклдаги сопол буюмлар (бир донаси синиқ ҳолда), 1 дона аёллар мунчоғи қазиб олинди.

Ушбу буюмлар Янгийўл шаҳар “Усмон Юсупов” уй музейига далолатнома асосида топширилди.

 

 

Охирги янгиланиш: 23.01.2021 | 15:02