29 Май 2020
Бухорода халқаро онлайн конференция ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг ИРСИКА ва АЙСЕСКО Халқаро ташкилотлари, Маданият вазирлиги ҳамда Бухоро давлта университети ҳамкорлигида "Бухоронинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси ва ундаги ўрни" мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн видеоконференция ўтказилди.

  • Ўзбекистон Республикаси президенти маслаҳатчиси Р.С.Қосимов, АЙСЕСКО бош директори Салим Муҳаммад Абдулмалик, ИРСИКА бош директори Халид Эрен жаноблари табрик сўзи билан мурожаат қилишди. Онлайн анжуманда Маданият вазири ўринбосари Камола Акилова ҳам иштирок этди ва нутқ сўзлади.

-Бухоро шаҳрини ислом цивилизациясидаги ўрни ва унга қўшган хиссаси хақида гапирар эканмиз, менингча, Бухорони алоҳида миссияси ва ислом оламидаги янги исломга хос маданият моделларидан бирини шаклланиши хакида гапиришимиз лозим.

10 асрга келиб Бухоро йирик савдо, диний, сиесий, интеллектуал ва марифий марказга айланади. Исломдан олдинги тарихий ривожланишида асрлар мобайнида Бухорода зардуштийлик, буддизмга оид билимлар, меморий обидалар хам ўрин олган ва уларни шахарнинг ислом маданиятида, меморчилигида маълум даражада трасформация бўлганини кўришимиз мумкин.

Абу али ибн Сино айтишича, Бухоронинг китоб бозорига тенги йўқлиги, китоб расталари олдида шоирлар, файласуфлар, астрономлар ва бошка илмли уламоларни янги кашфиетлар, турли муаммоларни мухокама килиши табиий хол бўлган. Амир кутубхонасини бойлиги ва турли илм-фан бўйича адабиётларни қамраб олиши, кўпдан-кўп олимларни айнан Бухорода бўлгани, албатта диққатга сазовор.

 

Охирги янгиланиш: 08.08.2020 | 21:10