29 Май 2020
МАҚСАД—АНИҚ, МАНЗИЛ — ОЙДИН!

                                                                                                                                                      Муносабат

Муҳтарам Президентимизнинг юртимиздаги барча соҳалар қатори санъат ва маданият соҳасига қаратилётган алоҳида эътибори ва ғамҳурлиги натийжасида соҳада бир қанча ишлар олиб борилмоқда. Бугинги кунда мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасинини ривожлантириш, айниқса, навқирон авлодни санъатга қизиқтириш, иқтидорли ёшларимизни топиб, ўларни ҳар томонлама қуллаб қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу йилнинг 26-май куни Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрнини ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари хаққида»ги фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари хаққида»ги Қарорининг қабул қилиниши катта тарихий воқеа бўлди.

Юртимизнинг миллий маданиятини янада ривожлантириш, янги Ўзбекистон тарихини яратиш, моддий маданий меросларимизни асраб авайлаш, халқ оғизаки ижоди ва ҳаваскорлик санъатини янада тарғиб этиш, юртимизнинг жаҳон маданий ҳаётида жадал интеграциялигини таъминлаш, маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантиришга қаратилган мазкур тарихий ҳўжжатлар узоқ кўзланган мақсадларга эришишда манзилимизни ойдин кележак билан таминланишига хизмат қилади.

Фармонга кўра давлат концерт ва маданият саройларида тўлиқ жонли ижрода ўтказиладиган концертлар учун ижара хаққи 50 фойиз чегирма асосида бириладиган бўлди. Давлат органлар тамонидан ўтказиладиган чора–тадбирлар концерт-томоша хизматини амалга оширувчи шахслар хизмат кўрсатганда албатта ёзма ва иш хаққи ҳисобига тузиладиган шартнома тузилиши, санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи палата ташкил этилиши белгиланди. Шу йилнинг сентябрь ойидан бошлаб, ҳар ойнинг биринчи якшанбаси «очиқ эшиклар куни» деб эълон қилиниб музейларга кириш бепул бўлади. Ҳар бир туман ва шаҳарда босқичма-боқич ўлкашунослик музейлари ташил этилади. 15-апрель— Маданият ва санъат соҳаси ходимлари куни деб белгиланди. Албатта, бундай эътибор ва ғамхурлик учун маданият ва санъат соҳаси ходимлари чексиз миннатдордир. Чунки яратиб берилаётган қулайлик ва имкониятлар жамиятимиздаги ижодкор инсонлар, санъат усталари билан биргаликда соҳа ходимларига бўлган эътибор ва ишонч ҳисобланади. Шу билан бирга Республикамизнинг ҳар бир ҳудудида кўчма цирклар (шапито, дарвозлар груҳлари) билан ҳайвонот боғлари ташил қилинадиган бўлди. Вазирликка қарашли Мадий мерос департаментининг иш фаолиятига бир қанча енгилликлар берилиб, департамент қошида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Бадиий экспертиза бошқармаси ҳамда бадиий экспертиза бўлимлари ташкил этиладиган бўлди. Бу ҳам бизнинг бой тарихга эга бўлган моддий ва номоддий маданий меросларимизни янаям асраб авайлаш, ўларни келажак авлодга асл қолича етказиб беришда кенг имкониятлар эшигини очиб беради.

Халқимиз орасида истеъдодли ёшлар жуда кўп. Ўларнинг кўпчилиги бугинги кунда ўзларининг иқтидори истеъдодлари билан жаҳон саҳналарини ўзларига ром этиб ажаблантирмоқда. Фармонда соҳани ёш мутаҳасисилар билан таъминлаш, ўларнинг илмий ва ижодкорана истеъдодларини юзага чиқариш бўйича ҳам қатор вазифалар белгиланди. 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб ноталар тўплами ва маҳсус мусиқий адабиётларни давлат бюджети маблағлари ҳисобидан чоп этилади ва улар таълим муассасаларига етказиб берилади. Эндиликда болалар мусиқа ва санъатр мактабларида кам тамийнланган ойла фарзандлари ва имконияти чекланган болалар ҳам таълим олади. Мақом санъати, бақхшичик, қўшиқчилик соҳалари бўйича кадрлар таёрлайдиган янги Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг ташкил қилиниши ҳам бизнинг асрлар оша миллий бойлигимиз ҳисобланган қўшиқчилик санъатининг янада ривожланишига улуғ устозларимиз давомчилари етишиб чиқиб, кўпайишига асос яратилади. Шу билан бирга Вазирликка қарашли иҳтисослашган мактаблар асосида Республика мусиқа ва санъат колледжи, В.Успенский ва Р.Глиэр номидаги Республика иҳтисослашган мусиқа академик лицейлари Республика иҳтисослашган мусиқа мактабларига айлантирилиши, Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк колледжининг қайта ташкил қилинишида шулар жумласидандир.

Шу йилнинг 1-сентябридан бошлаб хусусий театрларда ҳам саҳналаштириш ва ижро этиш, драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асрларни саҳналаштирилишига рухсат этилиши ҳам ижодкорлар учун ўларга муаллифлик ҳақи тўлашнинг йўлга қўйилиши Республикамизда хусусий театрлар ишининг янада фаоллигин ошириб қўймасдан, ўларнинг сонининг оритишга сабабчи бўлади.

Маданият ва санъат ҳар давирда ҳам ўз даражасини йўқотмаган. Ўлар барча соҳалар билан бирга қадам қуядилар. Иҳтидорли қурувччи, ажойиб иморат қурса, у хақиқий санъат асари ҳисобланади. Маданият ва санъат арбоблари, ижодкор зиёлилар миллатнинг маданий, маънавий юзидир. Айнан шу сабаб маданият-миллат ойнаси, жамиятнинг юзи ҳисобланади. Ҳар бир миллат ўз маданиятини чуқур ҳис қилмаса у қанотсиз қуш кибидур. Бизга сир эмаски бугунги кунда кўплаб ёшларимиз ғарб маданиятнинг айрим турларидан андоза алаётган бир пайтда, ўларни миллий қадриятларимизга мос бўлган ҳолда тарбиялаш, ўзлигимизни англатиш, Она Ватанимизга ҳос бўлган руҳда тарбиялаш, миллий меросларимизга бўлган ҳурмат ва эҳтиромни уйғотиш бош вазифамизга киради.

Юртимизда барча соҳаларга баравар қадам қуйиш, бугунги замон талабига ҳос равишда ривожлатириш давр талаби ҳисобланади. Шу кўз қараш билан давлатимиз раҳбари бугинги бутун дунё буйлаб тарқалган коронавирус пандемиясининг оғир кунларини бошдан кечирятган бир пайитда, бизнинг Жонажон Ўзбекистонимизни ҳам четлаб ўтмаган тожли балонинг ҳафвига қарамасдан, юртимизнинг барча соҳаларини баравар ривожланишига жон куярлик ишлар олиб бориётгани мақтовга сазовардир.

Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан қудратли бўлиши, бу йўлда дойимий равишда ривожлантириш учун бетакрор маданият ва қадриятларимизни чуқур ҳис қилувчи жамиятни шакиллантиришга туқтовсиз ҳаракатда бўлиш керак эканлигини эсимиздан чиқармаслигимиз керак. Шундай синовли кунларда маданият соҳаси ходимларини рухландирган мазкур Фармон ва Қарорнинг қабул қилиниши барчамизни давлатимиз маданияти ва санъатини ривожлантириш йўлидаги мақсадимизга қанот бўлиб, ойдин манзилгоҳ томон шахтам қадамлар қуйишга куч бағишлайди.

 

ҚАЛБАЙ ТУРДИЕВ,

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири

Охирги янгиланиш: 08.08.2020 | 21:10