29 Май 2020
Маданият ва санъат соҳасидаги улкан ўзгаришлар

 

Сўнги йилларда Мамлакатимизда миллий маданиятни янада ривожлантириш, янги Ўзбекистонни янги тарихини яратиш моддий ва номоддий маданий мерос дурдоналарини сақлаш ва тарғиб этиш, халқ оғзаки ижодиёти ва хаваскорлик санъатини янада оммалаштириш, ёшларни маданият ва санъатга бўлган қизиқишларини ортириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Мухтарам юрбошимиз томонларидан жорий йил 26 май куни “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари тасдиқланди. Ушбу қарор барча маданият ходимларига дастурил амал десам муболаға бўлмайди.

Бу эса Маданият ва санъат соҳаси ҳодимларини кўнглида ғурур ва ифтиҳор туйғуларини янада оширди.

Бугунги кунда вилоятимизда Маданият ва санъат соҳасида олиб бораётган ислоҳотлар ўтган давр мобайнида қабул қилган қарорлар ижроси бўйича Наманган вилоятида замонавий маданият марказлари ташкил этилди. Ҳозирги кунда вилоятимизда 80 та маданият марказларида 38 таси таъмирланиб, тўлиқ аҳолига бугунги кун талаби даражасида хизмат қилиб келмоқда.

Маданият марказларида 273 та тўгарак (180 таси пуллик, 93 таси бепул) ва 37 та ҳаваскорлик жамоалари фаолият кўрсатмоқда.

Мазкур тадбирлар маданият марказларидаги тўгараклар ва жамоалар фаолиятини жонлантириш, уларнинг турларини кўпайтириш, ходимларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, шу орқали маданият марказлари томонидан хизмат кўрсатилаётган аҳоли улушини ошириш имконини беради.

Бунда Маданият марказларига уларнинг ўзлари томонидан ишлаб топилган маблағларнинг 50 фоизини марказ ходимларини рағбатлантириш учун йўналтиришга рухсат берилди.

(бюджет ташкилотлари пуллик хизмат кўрсатишдан тушган тушумнинг 75 фоизини – моддий-техника базасини яхшилашга,

25 фоизини – ходимларни рағбатлантиришга сарфлаши мумкин)

Маданият марказлари “бешта ташаббус” доирасида амалга оширилаётган тадбирларга кенг жалб этилади.

Маданият марказлари биноларини давлат-хусусий шериклик асосида таъмирлаш чоралари кўрилади.

Наманган вилоятида 1 та вилоят мусиқали драма театри фаолият олиб бор эди. Фармонга асосан вилоятимизда “Қўғирчоқ” театри ташкил этилиши биз учун жуда катта туртки ҳамда вазифа сифатида белгиланди.

Вилоятимиздаги ёшларда “Қўғирчоқ” театрига санъатига эҳтиёж мавжуд эди. Ҳозирги кунга қадар вилоятимизда 3 та хаваскор қўғирчоқ театрлари билан фаолият олиб бораётган эдик.

“Қўғирчоқ” театри ташкил этилгандан сўнг режа асосида театр жамоаси билан биргаликда шаҳар ва туманларни чекка худудларидаги маданият марказлари ҳамда умумтаълим мактаблари, Мактабгача таълим муассасаларида қўғирчоқ томошаларини намойиш этиш имкони туғилади.

Мазкур фармон ва қарорда белгиланган вазифаларни сидқидилдан ижросини таъминлаб, вилоятимизда маданият ва санъатни ривожлантириш ҳамда иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлашга бор куч ғайратимизни сафарбар этамиз.

Наманган вилояти маданият бошқармаси бошлиғи

Маматов Абдулбоқи Ваҳобжонович

 

 


 

 

Охирги янгиланиш: 08.08.2020 | 21:10