28 Май 2020
Маданият ва санъат аҳли вакилларига эътибор

Инсон тафаккури, қалби ва руҳиятининг ўзига хос тарбиячиси бўлган маданият ва санъат аҳли вакилларининг фидокорона хизматларини эътиборга олиб мухтарам юртбошимиз томонидан  15 апрель “Маданият ва санъат ходимлари куни” деб эълон қилиниши барчамизни қувонтирди. Чунки барча касб эгалари ва мутахассисларни касб байрамлари кенг миқёсда нишонланади. Хамда бу касб байрамларида маданият ва санъат ходимлари сидқидилдан маданий хизмат кўрсатиб келар эдилар.
Мана энди эса маданият ва санъат ходимларини хам қадрлайдиган кун ҳам белгиланганлиги кўп йиллаб маданият ва санъат сохасида фидокорона мехнат қилган мен ва мен орқали ҳамкасбларим учун катта эътибор ва  эхтиром бўлди деб ўйлайман.
Президентимизни бундай юксак эътибори ва жонкуярликлари маданият ва санъат ходимларини нихоятда рухлантириб юборди.
Жумладан театр санъатига чексиз имкониятлар ва қулайликлар яратилиши тахсинга сазовордир.
Республикамизда янгилик сифатида мусиқали, драма ва қўғирчоқ театрлари йўналиши бўйича “Халқаро театр фестивали”ни ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиш;
Давлат театрлари ва хорижий театрлар билан ижодий хамкорликни мустахкамлаш, аҳолини жахоннинг энг намунали сара асарларидан бахраманд этиш, театрлардаги ижодий ходимларни сахнанинг етук мутахассислари билан тажриба алмашишни ташкил этиш ишларини эшитиб Фарғона вилоят мусиқали драма театри  актёри бўлганимдан, бизни айниқса ёш шогирдларимизни келажаги порлоқ эканлигидан фахрландим.


Ўзбекистон Халқ артисти,
       Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист 

 Ёрқиной Хатамова

Охирги янгиланиш: 08.08.2020 | 21:10