22 Май 2020
Сирдарёда бир гуруҳ музей ҳамда кутубхона раҳбар ва ходимлари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида» қарорида ҳар йили 21 май Кутубхоначилар куни байрамини нишонлаш белгиланган.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 21 май куни Гулистон шаҳар Амфитеатр биносида Вилоят маданият бошқармаси томонидан кўп йиллар давомида вилоят Кўзи ожизлар кутубхонасида фаолият юритиб келаётган раҳбар ва ходимларини ушбу байрам билан табриклаб, фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар топшириш маросими бўлиб ўтди.

Шунингдек, 2020 йил 18 май “Халқаро музейлар куни” муносабати билан 21 май куни Гулистон шаҳар Амфитеатр биносида Вилоят маданият бошқармаси томонидан кўп йиллар давомида вилоят Ўлкашунослик ва тарихи музейида фаолият юритиб келаётган раҳбар ва ходимларини ушбу байрам билан табриклаб, фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар топшириш маросими бўлиб ўтди.

 

Охирги янгиланиш: 25.05.2020 | 14:12