22 Май 2020
Маданият вазирининг Андижонга ташрифи

Бугун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков Андижон вилояти Қўғирчоқ театрига ташриф буюрди.

Театрнинг фаолияти билан яқиндан танишиб ундаги ечимини кутаётган масалалар  ва муаммоларни ўрганди. 

Шунингдек карантин даврида жамоа томонидан ўтказилаётган масофавий машғулотларнинг бориши, театрнинг масофавий сахналаштирилаётган спектакллар сценарийларини кўздан кечирди.

Қўғирчоқ театрининг кейинги фаолиятини ҳам яхшилаш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берди.

 

Охирги янгиланиш: 25.05.2020 | 14:12