22 Май 2020
Маданият вазири Муҳаммад Юсуф туғилиб-ўсган хонадонга ташриф буюрди

Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда вазирнинг биринчи ўринбосари Жамол Носировлар Андижонга ташриф доирасида Марҳамат туманидаги улуғ инсон, бу юртнинг  соддадил, танти фарзанди Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф туғилиб-ўсган хонадонда ҳам бўлиб шоирнинг  уй музейи билан яқиндан танишди.

Шоирдан  эсдалик ва мерос бўлиб қолган буюмлар – уй музейи экспонатларини чуқур эхтиром  ва соғинч  билан кўздан кечиришди. 

- Музей фаолиятини янада ривожлантириш зарур. Муҳаммад Юсуфдек халқчил, ватанпарвар, соф қалбли буюк  истеъдод соҳиби хотирасини ҳурмат қилиб, ундан бизга мерос қолган ҳар бир моддий, маънавий меросни асраб-авайлашимиз ва албатта кенг оммага тарғиб қилишимиз зарур- деди О.Назарбеков

Андижонга ташриф буюрадиган ҳар бир меҳмон Муҳаммад Юсуф уй музейини кўриш иштиёқи билан  келишини таъминлашга эришиш лозимлиги, бу борада  ушбу музей фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўриш зарурлиги  тўғрисида фикр мулоҳазалар билдирилди.

 

Охирги янгиланиш: 25.05.2020 | 14:12