20 Май 2020
Пандемия даврида лицензия бериш тартиби

Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) эпидемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятига оид кўтарилган савол ва мурожаатлар

Савол: Санъаткорлар, созандалар, овоз операторларининг лицензия масаласи қандай ҳал этилади? Карантин эълон қилингани муносабати билан узайтириладими?

ЖАВОБ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли ва 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли Фармонларига асосан, якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ имтиёзлари ва енгилликлардан фойдаланиш бўйича меъёрлар белгиланди.

Жумладан, ўрнатилган муддатларга қадар:

ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизига қадар камайтириш;

ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қатъий белгиланган суммасини ва ижтимоий солиқни ҳисоблашни тўхтатиш ҳуқуқи берилди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли Фармони билан якка тартибдаги тадбиркорлар бўйича меъёрлар белгиланди.

Карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қатъий белгиланган суммасини ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилиши белгиланди, бунда фаолиятни тўхтатганлик тўғрисида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали давлат солиқ хизмати органлари хабардор қилинади ва давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳномани топшириш талаб этилмайди.

Якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ органларини хабардор қилган ҳолда 2020 йил 1 октябрга қадар қуйидаги солиқларни фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилди. Ижтимоий солиқ бўйича — уни кейинчалик 6 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти белгиланди.

Шу ўринда, лицензиантлар концерт-томоша фаолияти амалга ошириш ҳуқуқи берувчи лицензия асосида фаолиятни давом эттириш, лицензияни тўхтатиш ёки амал қилишини тугатиш, бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Шу билан бирга, солиқ тўланиши масаласи юзасидан рўйхатдан ўтган манзил бўйича шаҳар, туман солиқ идораларига ва лицензия масалалари борасида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳудудий бўлимларига мурожаат этиш тавсия этилади.

 

Охирги янгиланиш: 25.05.2020 | 14:12