17 Март 2020
Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига аудиогид мосламаси ўрнатилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сонли қарори 2.9-иловасининг 33-банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 17 март куни Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи “INTERACTIVE SYSTEM” хусусий корхонаси билан биргаликда музейга чет тилларида ишловчи қиймати 10 000 000 (ўн миллион) сўмлик аудиогид мосламаси ўрнатди.

Бу мослама орқали музейга ташриф буюрган хорижий сайёҳларга музейда сақланаётган экспонатларни чет тилларда бемалол таништириш имконияти пайдо бўлди. Бу мағлаблар Сирдарё вилояти ҳокимининг ёрдами туфайли амалга оширилди.

 

 

Охирги янгиланиш: 07.04.2020 | 16:14