16 Март 2020
Маданият марказининг тўгарак иштирокчилари Ўзбекистон давлат сатира театрида

Жорий йилнинг 15 март куни Яшнобод тумани 11-сонли Маданият марказининг тўгарак иштирокчилари 5 та мухим ташаббус доирасида Ўзбекистон давлат сатира театрига ташриф буюришди. Театр томонидан режиссёр Мунаввар Абдуллаева саҳналаштирган, Рисқивой Муҳаммаджоновнинг "Сақов хотин" спектакли йигирмага яқин тўгарак иштирокчилари ва уларнинг ота-оналарига бепул намойиш этилди. Спектаклни томошабинлар қизиқиш билан томоша қилишди ва спектакль сўнгида актёр ва актрисалар билан эсдалик учун суратларга тушишди.

Яшнобод тумани 11-сонли Маданият маркази Ўзбекистон давлат сатира театрига 5 та мухим ташаббус доирасида ҳамкорлиги учун ўз миннатдорчилигини билдиради.

 

 

Охирги янгиланиш: 07.04.2020 | 16:14