16 Март 2020
Ўзбекистон давлат санъат музейига саёҳат

Ангрен шаҳар 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби тасвирий санъат ўқитувчиси Эҳсон Хакимов ўзининг юқори синф ўқувчилари билан мактаб раҳбари Шукуржон Нарбаев бошчилигида Ўзбекистон давлат санъат музейига ташриф буюришди. Музейда ташкил этилган кўргазмалар ўқитувчи ва ўқувчиларда катта таассурот уйғотди. Амалий санъат, тасвирий санъат асарлари, тарихий обидалар, ҳайкалтарошлик намуналари ва йирик турдаги капалаклар музейнинг мавқеига мос ҳолда жилоланиб турибди. Ташриф мобайнида ёшлар ўзларига керакли маълумотларга эга бўлдилар.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 07.04.2020 | 16:14