03 Март 2020
Беш ташаббус доирасида "Бахт ва шодлик куйчиси " мавзусида нафосат дарси

Бугун Хива шаҳар Огаҳий уй-музейида 16-сонли мактабнинг 6-синф ўқувчилари иштирокида Зулфия таваллудининг 105 йиллиги муносабати билан "Бахт ва шодлик куйчиси " мавзусида очиқ дарс ўтказилди.

Музей илмий ходими Уллибиби Абдуллаева Зулфиянинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида маълумот берди.

Ўқувчилар шоира шеърлари асосида мушоира ўтказишди, куй-кушикларни ижро қилишди. Очиқ дарс барча йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

 

Охирги янгиланиш: 07.04.2020 | 16:14