28 Февраль 2020
Халқаро бизнес-форум қатнашчилари Хивада

Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари ишбилармонлари ва тадбиркорларининг навбатдаги бизнес-форуми Хоразм вилоятида бўлиб ўтмоқда.

Шу йил 26 февраль куни бизнес-форум иштирокчилари қадимий Хива шаҳрига ташриф буюришди. Улар Ичан-Қальада бўлиб, тарихий ва маданий ёдгорликлар билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, иқтисодиётнинг бошқа йўналишлари қатори туризм бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш масалалари бўйича ўзаро фикр- мулохазалар, тажриба алмашувлар бўлиб ўтди.

Меҳмонларга миллий қадрият ва анъаналаримиз акс этган ҳаётий лавҳалар, тарихий саҳна кўринишлари ҳамда концерт дастурлари намойиш этилди.

 

 

Охирги янгиланиш: 07.04.2020 | 16:14