24 Январь 2020
“Тарихни билмоқ - ўзликни англамоқ”

Жорий йилнинг 24 январь куни Навоий вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда Кармана тумани 4-умумий ўрта таълим мактаби билан ҳамкорликда “Тарихни билмоқ - ўзликни англамоқ” мавзусида кўргазма ташкил этилди. Ушбу кўргазмада тарихий, этнографик ва халқ амалий санъати буюмлари намойишга қўйилди.

Мазкур кўргазмада қадим аждодларимизнинг ижтимоий ҳаёти, турмуш тарзи, маданияти, қадриятлари ва анъаналарини ўзида сақлаб келаётган 50 дан ортиқ экспонатлар намойишга қўйилди. Миллий либослар ҳамда дўппилар, чолғу асбоблари, тарихий буюмлардан паранжи, чарх, мис баркаш, осма қозон, сопол ва теридан ясалган хумлар, лавҳ ва қадимий китоблар йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

Ушбу кўргазмада буюк шахсларнинг сиймолари гавдалантирилди. Бундан ташқари музейдаги мавжуд бўлимлар ҳамда Навоий вилоятидаги тарихий обидалар, муқаддас қадамжолар тўғрисида маълумотлар берилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 24.02.2020 | 18:09