24 Январь 2020
Ўзбекистон давлат консерваториясида навбатдаги диссертация ҳимояси бўлиб ўтди

Ўзбекистон давлат консерваториясида жорий йилнинг 23 январь куни Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD 29.11.2017 San. 54.01 рақамли Илмий Кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Ашуров Бахтиёр Шокировичнинг “XVI-XVII асрларда миллий мусиқа тафаккур ривожининг замонавий талқини (Нажмиддин Кавкабий ва Дарвиш Али Чангий “Рисолаи мусиқий”лари асосида)” мавзусидаги 17.00.02 – “Мусиқа санъати” ихтисослиги бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимояси бўлиб ўтди.

Диссертацияга Санъатшунослик фанлари доктори, профессор Абдуллаев Рустамбек Самигович илмий раҳбарлик қилди. Диссертация мавзуси бўйича эълон қилинган илмий ишларнинг умумий сони 17 та, жумладан, республика журналларида 4 та ва хорижда (Россия) 2 та мақола, илмий-амалий конференцияларда 11 та тезис чоп этилган. Илмий Кенгашга жами 17 та тақриз (5 та хориждан ва 12 та Ўзбекистондан) келиб тушган бўлиб, барчаси ижобий деб хулосаланган.

Б.Ашуровнинг “XVI-XVII асрларда миллий мусиқа тафаккур ривожининг замонавий талқини (Нажмиддин Кавкабий ва Дарвиш Али Чангий “Рисолаи мусиқий”лари асосида)” мавзусидаги диссертацияси 17.00.02 – “Мусиқа санъати” ихтисослиги бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун лойиқ деб топилди.

Ёш, изланувчан олим Бахтиёр Ашуровни янги илмий унвон билан қутлаган ҳолда, келгуси фаолият ва илмий изланишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

 

 

Охирги янгиланиш: 24.02.2020 | 18:09