21 Январь 2020
Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раислигига Бахтиёр Сайфуллаев сайланди

Жорий йилнинг 20 январь куни Ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан Янги таркибдаги Олий Мажлис Сенатининг илк ялпи мажлисида ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Сенатнинг 8 та қўмитасига, шунингдек, Регламент ва одоб комиссияси раиси сайланди.

Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раислигига Бахтиёр Сайфуллаев сенатор номзоди қўйилди ва қўмита раислигига сайланди.

Албатта, бу катта эътибор ва ишонч белгисидир. Эндиликда, Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев ўз ваколати ва йўналиши доирасида янги ислоҳотлар, халқимиз ишончини янада оқлаш мақсадида, уларга хизмат қилиш ва соҳани ривожлантиришга қаратади.

Ўтган йиллар давомида мамлакатимизда маданият ва санъатни ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш, миллий маданий ва маънавий меросни сақлаш ҳамда кўпайтириш, халқимизни миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналари билан таништириш, моддий-техник базани яхшилаш ва халқаро маданий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича Бахтиёр Сайфуллаевнинг хиссалари беқиёсдир. Уч йил мобайнида соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва ривожлантириш мақсадида 29 та Ўзбекистон Республикаси Президент қарор ва фармойишлари, шунингдек, улар ижросини таъминлаш мақсадида 83 та Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ижрога йўналтирилди.

Бахтиёр Сайфуллаев соҳа фидойиси, талабчанг раҳбар, ҳамкасабаларини қўллаб-қувватлашида толмай меҳнат қиладиган инсонлардандир.

Янги лавозимлар ва билдирилган масъулиятли ишонч, навбатдаги бундан ҳам катта меҳнатни ва халқ олдида масъулиятни талаб этади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги барча ходимлари номидан Бахтиёр Сайфуллаевни янги фаолияти билан қутлайди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 24.09.2020 | 09:27