Тунис давлатида “Ислом дунёсида замонавий маданий сиёсатни ривожлантириш йўлида” номли маданият вазирларининг 11-Исломий конференцияси бошланди.
Унда Ислом дунёсида маданиятни ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгашининг 17-Йиғилишининг якуний ҳисоботи, ISESCO конференциясининг 10 ва 11-сессиялари орасидаги маданият соҳасидаги ютуқлари тўғрисида ҳисобот, Ислом дунёси мероси кўмитасининг ҳисоботи, “Рақамли инновацион маданият кўлланмаси лойиҳаси: истиқбол ва муаммолар”, маданий лойиҳаларни параллель молиялаштириш манбалари бўйича амалий таклифлар, Туниснинг “Ислом дунёсида замонавий сиёсатни ривожлантириш йўлида” декларацияси лойиҳаси ва хориж давлатларнинг маданият соҳасидаги ютуқлари борасида масалалар муҳокама қилинди.