22 Ноябрь 2019
Токио санъат университетининг ректори билан учрашув

Бугун Маданият вазири Япониянинг нуфузли таълим маскани – Токио санъат университетининг ректори билан учрашди. Университет 1949 йилда ташкил этилган бўлиб, ўз ичига бадиий музей, академик кутубхона, опера, оркестр бадиий медиа-марказлари, концерт заллари, Қадимий санъатни ўрганиш тадқиқот институти, ижрочилик санъати маркази, мусиқашунослик марказларини қамраб олади.

Университет ректори Кадзуки Савва билан учрашувда Ўзбекистон ва Японияда санъат соҳасидаги таълим муҳокама қилинди. Бу борада ўзига хос хусусиятлар, ўқитиш тизимидаги ўхшашлик ва фарқлар ҳақида фикрлар алмашилди. Шунингдек, институтларда яратилган шароитлар, фаолият давомида эришилаётган ютуқларга назар ташланиб, бунда иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш, истеъдодини намойиш эта олишига кўмаклашув муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Ўзбек ва япон талабаларининг ўзаро тажриба алмашинувлари, ўқитувчи, профессорларнинг малака оширишлари учун ҳамкорлик қилиш таклифи илгари сурилди.

 

Охирги янгиланиш: 24.09.2020 | 09:27