19 Ноябрь 2019
Японияда ўзбек санъат усталарининг концерт дастури бўлиб ўтди

Куни кеча Япониянинг Майдзуру шаҳрида ўзбек санъат усталарининг концерт дастури бўлиб ўтди. Концертда Майдзуру шаҳар мэри Рёзо Татами ҳамда Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ғайрат Фозилов иштирок этдилар.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри қурилишида қатнашган Нииэноми Шигеру ҳам концертга ташриф буюрди ҳамда концерт аввалида Маданият вазири Б.Сайфуллаев томонидан тақдирланди.

Концертда Ўзбекистон Халқ артистлари Самандар Алимов, Аваз Ражабов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Амина Бабаджанова, Нодира Хамраева, Кирилл Борчанинов, “Тумор” рақс ансамбли, “Сато” ансамбли, Улуғбек Олимов ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри артистлари ўз ижро маҳоратлари билан томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлдилар.

 

Охирги янгиланиш: 24.09.2020 | 09:27