16 Ноябрь 2019
“Ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” мавзусида маърифий учрашув ташкил этилди

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон давлат консерваторияси талабалари билан “Ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” мавзусида маърифий учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Чегара қўшинлари қўриқлаш кучлари фахрийси, “Турон” фанлар академияси академиги, полковник Р.П.Пардаевич, Мудофаа ишлари бўлинмаси захирадаги подполковниги А.Абдураҳмонов, Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани “Нуроний” жамғармаси раиси М.Толипов, Ўзбекистон давлат консерваторияси Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ф.Қурбонова, ЎзДК психологи А.Рўзиев, факультет деканлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовинлари ҳамда талабалар иштирок этдилар. Давра суҳбатини Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ф.Қурбонова ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад ҳақида тўхталиб, очиб берди.

Ташриф буюрган меҳмонлар Ватан муқаддаслиги, уни ёвуз ва тажовузкор кучлардан ҳимоя қилиш, асраб-авайлаш шу заминда яшаётган ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи эканлиги, мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга катта эътибор қаратилаётганлиги ва бу борада кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, тадбиқ қилинаётганлиги хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Учрашув сўнгида барча факультет ва академик гуруҳларда доимий равишда, ходимлар ва талаба-ёшлар ўртасида “Ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” шиори остида давра суҳбатлари ўтказилиб бориш, “Ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” шиори остида давра суҳбатини “Мураббийлик” ва “Ахборот соатлари”да мунтазам талабаларга етказиб боришга қарор қилинди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 12.12.2019 | 20:39