16 Ноябрь 2019
Сирдарёда “Менинг оролим” шиори остида расмлар кўргазмаси

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Алишер Навоий номидаги “Билимдонлар маскани”да маданият бошқармаси томонидан “Менинг оролим” шиори остида тарғибот ва ташвиқот ишлари ҳамда расмлар кўргазмаси ташкил этилди.

Расмлар кўргазмасига болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари, шаҳар маданият марказлари ходимлари ташриф буюришди. Кўргазмадан мусиқа мактаблари ўқувчилари томонидан чизилган 150 дан ортиқ орол денгизи фожиаси акс эттирилган расмлар жой олди.

Мусиқа мактаблари жамоалари томонидан “Оролим” қўшиғи куйланди. 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 12.12.2019 | 20:39