16 Ноябрь 2019
Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабида ҳисобот концерти

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабида “Қувноқ драма” тўгараги ўқувчиларининг ҳисобот концерти бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида тайёрланган, ўқувчилар ва ота-оналарнинг миллий қадриятларимизга, дўстлик, бирдамлик, одамлар ўртасидаги меҳр-оқибат, инсонпарварлик, садоқат каби бошқа умуминсоний қадриятларни ўзида акс этган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Шунингдек, тадбир давомида ўқувчилар томонидан куй-қўшиқлар, рақслар, монолог ва шеърлар ижро қилинди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 12.12.2019 | 20:39