16 Ноябрь 2019
Урганч ихтисослаштирилган санъат мактабида “Мен - дирижёр” лойиҳаси

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Урганч ихтисослаштирилган санъат мактабида “Мен - дирижёр” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди. 

Тадбирни Хоразм вилояти маданият бошқармаси бошлиғи Ш.Яхшибаев очиб берди. У ўз сўзида ўқувчиларга Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус бўйича тушунчалар бериб ўтди.

Лойиҳани Урганч ихтисослаштирилган санъат мактаби пуфлама ва зарбли чолғулар бўлими катта ўқитувчиси Мақсуд Собиров, торли чолғулар бўлими оркестр раҳбари Улуғбек Худойбергановлар олиб бордилар.

Тадбирда Хоразм вилояти маданият бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасалари ўқитувчи ва ўқувчилари, фахрий устозлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ўқитувчи ва ўқувчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 12.12.2019 | 20:39